Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

22

Оила мустаҳкамлиги –барқарор жамият асоси


Гулистон туманида Гулистон тумани Оила ва хотин-қизлар бўлими, туман Адлия бўлими, ИИБ ҳамда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Сирдарё вилоят Кенгаши, туман Депутат аёллар клуби аъзолари ҳамкорлигида                                                                   “Оила мустаҳкамлиги –барқарор жамият асоси” деб номланган маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.
Унда Гулистон туман ҳокими ўринбосари, туман Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Нилуфар Ғофурова, туман кенгаши депутати Дилбар Анорқулова, Фуқаролик ишлари бўйича Гулистон туманлараро суди раиси Камол Намозов, Сирдарё вилояти Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бош мутахассиси Шоира Қаршибоева, туман Адлия бўлими бошлиғи Шавкат Исканов, ТТБ шифокори Дилором Аъзамова, туман ИИБ ходими Лола Сайдалиева иштирок этишди.
Тадбирда оилавий ажримларни олдини олишнинг ҳуқуқий асослари, оила мустаҳкамлигининг асослари ва хотин-қизлар ҳуқуқлари ҳимояси ҳақида сўз борди.
Шунингдек, ажрим ёқасига келиб қолган оилалар билан индивидуал суҳбатлар ўтказилиб, яраштиришга эришилди.