Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

24

2010 йилгача олинган "права"ни янгисига алмаштириш охирги муддати — 31 март


Эски намунадаги барча миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари ва автомототранспорт рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларни мажбурий алмаштириш муддати қуйидагича:

•  2010 йилгача бўлган даврда берилганлари – 2023 йил 31 мартгача;
•  2010 – 2012 йилларда берилганлари – 2023 йил 30 июнгача;
•  2013 – 2015 йилларда берилганлари – 2023 йил 30 сентябргача;
•  2015 йилдан кейин берилганлари – 2023 йил 31 декабргача.

Юқоридаги муддатларгача алмаштирилмаган гувоҳномалар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.

Ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш муддати етиб келишини кутмасдан, олдиндан ҳаракат қилиш тавсия этилади (яқинларга улашинг)