Янгиликлар
18
#Bu_muhim #Davlat_xizmatlaridan_qulaylik
ФҲДЁ БЎЛИМЛАРИДА ҲАМ ЭКСТЕРРИТОРИАЛЛИК АМАЛДА
Хабарингиз бор фуқароларнинг доимий (вақтинча) рўйхатдан ўтган жойидан қатъий назар фуқаролик ҳолати далолатномалари
✅туғилиш
✅ никоҳ
✅ўлим
✅никоҳдан ажратишни қайд этиш экстерриториал тамойил асосида амалга оширилади.
Хўш, хизматлардан экстерриториал тамойил асосида фойдаланиш ўзи нима?
❗️Экстерриториал тамойил - яшаш жойингиздан қатъий назар, юқорида қайд этилган давлат хизматларини исталган ФҲДЁ бўлимидан олиш имконияти.
Яъни, Сиз хизмат сафари ёки бирор юмуш билан Тошкентга ёҳуд республикамизнинг бошқа ҳудудига бордингиз ва у ерда Сизга ФҲДЁ хизматларига зарурат туғилди. Аввалгидек, рўйхатдан ўтган жойингиздаги ФҲДЁ бўлимига қайтиб бориб, вақт ва нақдингизни сарфламай, ҳозир бўлиб турган жойингиздаги исталган ФҲДЁ бўлимига мурожаат қилган ҳолда хизматлардан фойдаланишингиз мумкин.