Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

05

Адлия хабарномаси


⚠️ Қонунчиликка кўра, нодавлат нотижорат ташкилотлари (диний ташкилотлар) ҳар йили 1 февралга қадар ўтган йилдаги фаолияти юзасидан адлия органига ҳисобот тақдим этади.

???? Ҳисобот шакллари билан қуйидаги ҳаволалар орқали танишиш мумкин:
???? Нодавлат нотижорат ташкилотлари учун - ҳавола (https://lex.uz/uz/docs/3796969).
???? Диний ташкилотлар учун - ҳавола (https://lex.uz/docs/4089832).

???? Ҳисоботни қулай ва сифатли топшириш учун www.e-ngo.uz портали ишга туширилган. Ҳисоботни электрон шаклда, ўз вақтида ва тўлиқ тақдим этиш сўралади.

???? Эслатма: Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 239-моддасига асосан, нодавлат нотижорат ташкилотларининг ўз фаолияти тўғрисидаги ҳисоботларни тақдим этмаслиги, ўз вақтида тақдим этмаслиги ёки белгиланмаган шаклда тақдим этиши, ўз фаолияти тўғрисида била туриб нотўғри маълумотлар тақдим этиши 4,5 млн.дан 9 млн сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

☎️ Қўшимча саволлар учун телефон рақами:  67-225-40-96