Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

09

"Зўравонлика қарши 16 кун" дастури доирасида Мирзаобод тумани 25-мактаб фаоллар залида тадбир ташкиллаштирилди


"Зўравонлика қарши 16 кун" дастури доирасида Мирзаобод тумани 25-мактаб фаоллар залида тадбир ташкиллаштирилди. Тадбирда туман фаоллари, вилоят реабилитация маркази мутахассислари, туман Адлия бўлими масъули, вилоят ИИБ ЖХХ ҲПБ ходималари фаол иштирок этишди. Тадбир давомида вилоят ИИБ ЖХХ ҲПБ бошлиғининг ўринбосари подполковник Г.Х.Мирзабекова ва катта инспектор капитан М.М.Хидиралиевалар тадбир учун тайёрлаб келинган Зўравонлик ва унга барҳам берувчи омиллар хусусида тўхталиб ўтиб, ҳимоя ордери ва уни берилиши тартиби тўгрисида қатнашчиларни қизиқтирган саволларига жавоб беришди. Тадбир бахсларга бой бўлиши билан бирга, мактаб ўқувчилари томонидан тайерланган кўргазмали қуроллар алоҳида диққат-эьтиборни тортди.