Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

05

ДАВРА СУҲБАТИ МАЗМУНЛИ ЯКУН ТОПДИ


ДАВРА СУҲБАТИ МАЗМУНЛИ ЯКУН ТОПДИ

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси  Сирдарё вилояти бўлими ва  вилоят Адлия бошқармаси ҳамкорлигида   “Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида”ги қонуни  мазмун ва моҳияти тўғрисида давра суҳбати ўтказилди.

Илм-фан, маданият ва технологияларнинг ривожланиши бевосита жамият тараққиётини белгилайди.  Ўз навбатида, илм-фан, маданият ва технология тегишли шароитлар, шу жумладан, зарур ҳуқуқий шароитлар мавжуд бўлгандагина жадал ривожланиши мумкин. Ўзбекистон Республикасининг “Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида”ги қонуни фан, адабиёт ва санъат асарларини ижролар, фонограммалар, эфир ёки кабель орқали кўрсатув ёхуд эшиттириш берувчи ташкилотларнинг кўрсатувлари ёки эшиттиришларини яратиш ҳамда улардан фойдаланиш билан боғлиқ ҳолда юзага келадиган муносабатларни тартибга солади.

Ўтказилган  давра суҳбатида мазкур қонун мазмун-моҳияти тўғрисида атрофлича сўз борди. Тадбирда интеллектуал мулк департаменти Муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар бошқармаси бош маслаҳатчиси Акмал Акрамов маъруза  қилди.

Таъкидланганидек,   меҳнати билан асар яратган жисмоний шахс муаллифдир. Муаллифлик ҳуқуқи ғоялар, принциплар, услублар, жараёнлар, тизимлар, усуллар ёки концепцияларга эмас, балки ифода шаклига нисбатан татбиқ этилади. “Муаллифлик ҳуқуқи тўғрисида”ги Қонун ғояларни ҳимоя қилмайди, фикр ифодасини ҳимоя қилади. Муаллифлик ҳуқуқи муаллифнинг бутун ҳаёти давомида ва унинг вафотидан кейин етмиш йил давомида амал қилади.

Мулоқот давомида муаллифлик ва турдош ҳуқуқ, муаллифлик ҳуқуқи объэкти, муаллифлик ҳуқуқининг муҳофаза белгилари, ҳаммуаллифлик, интервю муаллифлари, муаллифлик ҳуқуқлари ва турдош ҳуқуқларни ҳимоя қилиш усуллари юзасидан қонунда белгиланган нормалар ҳақида батафсил тўхталиб ўтилди.

Савол-жавоб, баҳс-мунозара шаклидаги мазкур  суҳбат ғоятда мазмунли ўтди.