Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

13

Давлатимизда одил судловни амалга оширишнинг конституциявий-ҳуқуқий асослари


Давлатимиз мустақилликни қўлга киритганидан то ҳозирги кунга қадар демократик ҳуқуқий давлатнинг муҳим таркибий қисми бўлган суд-ҳуқуқ тизимини чуқур ислоҳ этиш ва инсон ҳуқуқларини таъминлаш давлат сиёсатининг устувор йўналиши сифатида белгиланиб, унинг қонунчилик асослари ҳамда Конституциямиз тамойиллари ва қоидалари асосида тубдан қайта кўриб чиқилиб, ижтимоий адолат ва қонунийлик принципи, инсонпарварлик ғояларига таянган ҳолда такомиллаштириб борилмоқда.

Шу ўринда мамлакатимизда амалга оширилган ва бугун янада жадал давом этаётган пухта ўйланган, режали ва одилона ҳуқуқий сиёсат натижасида Конституцияда белгиланган суд-ҳуқуқ тизимига, инсон ҳуқуқ ва эркинликларига оид нормаларнинг алоҳида қонун ҳужжатларида мустаҳкамлаш орқали ривожланаётганлиги ҳамда амалиётда самарали қўлланилаётганлиги хусусида тўхталиб ўтсак.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 1992 йил 8 декабрда қабул қилинган даврдан мустақилликнинг ўтган ўттиз йиллик тарихий даврига қадар амалга оширилган демократик, либерал ва инсонпарвар ислоҳотларнинг ҳамда уларнинг қонунчилик асосларини яратишнинг маёғи ва бош ҳуқуқий асоси, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилишнинг кафолати бўлиб хизмат қилмоқда.

Конституциямизда суд алоҳида ҳокимият, суд ҳокимияти қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятлардан, сиёсий партиялардан, бошқа жамоат бирлашмаларидан мустақил ҳолда иш юритади, судьялар мустақилдирлар, улар фақат қонунга бўйсунадилар, судьяларнинг одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолиятига бирон-бир тарзда аралашишга йўл қўйилмайди. Ҳар бир шахсга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмаларининг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади, деб қатъий белгилаб қўйилди.

Мазкур конституциявий нормалар мазмунига мувофиқ суднинг мустақиллигини таъминлаш, уни инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя этишга хизмат қиладиган том маьнодаги мустақил давлат институтига айлантиришга қаратилган кенг кўламли ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар амалга оширилди. Жумладан, суд тизими бутунлай ижро этувчи ҳокимият органларининг назорати ва таъсири остидан чиқарилди. Судларнинг ваколатлари изчил кенгайтирилиб, айни пайтда ўзига хос бўлмаган вазифалардан озод этилди.

Шу билан биргаликда, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг XXII боби алоҳида  Ўзбекистон Республикасининг суд ҳокимияти деб номланган бўлиб, унга кўра, Ўзбекистон Республикасида суд ҳокимияти қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятлардан, сиёсий партиялардан, бошқа жамоат бирлашмаларидан мустақил ҳолда иш юритиши ҳамда судьялар мустақиллиги ҳамда фақат қонунга бўйсуниши белгиланган. Судьяларнинг одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолиятига бирон-бир тарзда аралашишга йўл қўйилмайди ва бундай аралашиш қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.

Шунингдек, судьяларнинг дахлсизлиги қонун билан кафолатланиши Конституциямиздаги алоҳида асослар билан кафолатланган.

Юқоридагилардан англашиладики, одил судловни амалга оширишда Республикамизнинг бош қонуни ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳуқуқий асос ҳисобланади.

    

Б.Исаков,
Сирдарё вилоят суди судьяси