Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

01

“Давлат фуқаролик хизматчилари томонидан одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамаси қарорининг мазмун-моҳияти юзасидан ўқув-семинари ўтказилди.


Жорий йилнинг 1 ноябрь куни “Инспекция”нинг Сирдарё вилоят бошқармаси мажлислар залида  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2022 йил 14 октябрда “Давлат фуқаролик хизматчилари томонидан одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 595-сон қарорининг мазмун-моҳияти юзасидан ўқув-семинари бўлиб ўтди.

Ўқув-семинарда Сирдарё вилояти адлия бошқармаси “Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими” бошлиғи А.Ахроров, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Сирдарё вилояти филиали бош инспектори Д.Садуллаев, “Ўзагроиснпекция”нинг Сирдарё вилоят бошқармаси ва Сирдарё вилоят ўй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси ходимлари иштирок этди.


Дастлаб Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Сирдарё вилояти филиали бош инспектори Д.Садуллаев сўзга чиқиб, Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат фуқаролик хизматчилари томонидан одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг мазмун-моҳияти ҳақида батафсил маълумот бериб ўтди.

Ушбу қарор билан давлат хизматчиларининг хизмат фаолиятига оид ва хизматдан ташқари одоб-ахлоқи, жамоатчилик билан муносабатларига доир қоидаларга риоя этилишини таъминлашга доир бир қатор чора-тадбирлар белгиланганлиги, хусусан, давлат фуқаролик хизматчилари одоб-ахлоқининг намунавий қоидалари, Одоб-ахлоқ комиссияси тўғрисидаги намунавий низом тасдиқланганлиги, Низом билан касбий фаолиятга оид, Хизмат фаолиятига оид ҳамда хизматдан ташқари одоб-аҳлоқ қоидалари тартибга солинганлиги тўғрисида маръуза қилди.

Ўқув-семинари савол-жавобларга бой тарзда ўтказилди. Қўшимача берилган саволларга Сирдарё вилояти адлия бошқармаси “Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими” бошлиғи А.Ахроровдан тўлиқ жавоблар олинди.