Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

01

Шартномага амал қилмасликнинг охири вой


Сирдарё вилоят адлия бошқармаси томонидан “Сардорбек Элдорбек ҳамкор” МЧЖ раҳбари Л.А.нинг мурожаати ўрганиб чиқилди.
Аниқланишича, “Сардорбек Элдорбек ҳамкор” МЧЖ билан Сардоба туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси ўртасида 2021 йил 6 январь куни тузилган 1-сонли шартномада автомобиль транспортида хизмат кўрсатиш назарда тутилган бўлиб, шартномага асосан тадбиркор унитар корхона томонидан унга ташишлар учун топширилган юкни белгиланган манзилга етказиб бериш, туман йўллардан фойдаланиш корхонаси юкларни ташиб бериш хизмати ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.

Шунга кўра, жамият томонидан 352 126 449,87 сўм миқдоридаги юклар етказиб берилган.

Тарафлар ўртасида 2021 йил 1 апрель куни автомобиль ва механизмлар ижараси учун бир ой муддатга тузилган 2-сонли шартномага асосан тадбиркорга тегишли бўлган автотранспорт воситалари орқали 75 000 000 сўм миқдоридаги ишлар амалга оширилган.

Бундан ташқари, 2021 йил 14 июль куни “Сардорбек Элдорбек ҳамкор” МЧЖ билан Сардоба тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси ўртасида тузилган 57-сонли пудрат шартномасига асосан масъулияти чекланган жамияти томонидан Сардоба тумани Янгиқишлоқ маҳалласи Тонг-3 кўчасида жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, 239 514 838,95 сўм миқдоридаги ишлар бажарилган.

Бироқ Сардоба туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан шартнома шартлари бузилди, бажарилган ишлар учун тўловларни амалга ошириш пайсалга солиниб, мажбуриятлар унутилди.

“Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 32-моддасига асосан етказиб берилган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлайди.

Юқоридагиларга асосан, адлия бошқармаси томонидан “Сардорбек Элдорбек ҳамкор” МЧЖ манфаатида Оқолтин туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси киритилди.

Қайд этилганларга асосланиб, мазкур даъво аризаси қаноатлантирилди, суднинг ҳал қилув қарори билан Сардоба туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси ҳисобидан “Сардорбек Элдорбек ҳамкор” МЧЖ фойдасига 493 639 695 сўм асосий қарз ва 79 000 000 сўм пеня, шунингдек Республика бюджетига 14 809 190 сўм миқдорида давлат божи ундирилиши белгиланди.



ЎзА