Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

04

4-август куни Янгиер шаҳар Маънавият ва маърифат масканида "Дўстлик ва бирдамлик улуғланган юрт", “Хавфсиз ва равон йўл” мавзуларида давра суҳбати бўлиб ўтди.


4-август куни Янгиер шаҳар Маънавият ва маърифат масканида "Дўстлик ва бирдамлик улуғланган юрт", “Хавфсиз ва равон йўл” мавзуларида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Янгиер шаҳар Юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсулти Рустам Юлчураев Ўзбекистон Республикасининг Президентининг2022 йил 12 июл кунги “2022-2026 йиллар давомида республика ҳудудида амалга оширилиши мўлжалланган “Хавфсиз ва равон йўл” умуммилиий дастури”ни тасдиқлаш ҳақидаги ПҚ-316-сонли қарори, 2022 йил 14 июл кунги “Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шерикликни янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-322-сонли қарори, 2022 йил 18 июлдаги “Олий, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларида хотин-қизларнинг таълим олишларини қўллаб-қувватлашга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-323-қарори ва 2022 йил 25-июл кунги “Ўзбекистон Республикаси аҳолисини ижтимоий ҳимоя қилиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-173-сонли фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 08 июлдаги “Йўл-патрул хизмати стасионар постларида “Яшил” ва “Қизил” йўлак тамойили асосида ҳаракатланиш тартибини жорий этиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш” ҳақидаги 377-сонли қарорлари бўйича аҳолининг ҳуқуқий билимларини ошириш мақсадида шаҳар фуқароларига ҳуқуқий тушунтириш берди. Давра суҳбати давомида Республика Маънавият ва маърифат маркази Янгиер шаҳар бўлинмаси раҳбари А.Абдуқодиров "Дўстлик ва бирдамлик улуғланган юрт" мавзусида маруза қилди.

Давра суҳбати Республика Маънавият ва маърифат маркази шаҳар бўлинмасининг “Маънавият” радиотармоғи орқали тўлиқ узатилди.


Республика Маънавият ва маърифат маркази Янгиер шаҳар бўлинмаси