Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

Сирдарё вилоят адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари Сафар Тоғаев Мирзаобод туманида сайёр қабул ўтказди


Сирдарё вилоят адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари С.Тоғаев Ховос тумани М.Улуғбек маҳалласида сайёр қабул ўтказди. Сайёр қабулда фуқаролардан 10 га яқин мурожаатлар қабул қилинди. Мурожаатларнинг барчаси бўйича жойида ҳуқуқий тушунтириш берилиб, муддат талаб қиладиган айрим мурожаатлар ўрганиш иш юритувига олинди.
Хусусан, ушбу маҳаллада истиқомат қилувчи фуқаро А.Отажонова маҳалла ҳудудида йўловчиларга ташиш хизматини кўрсатиб келаётган “Шерзод транс” масъулияти чекланган жамиятига қарашли автобус ва бошқа транспорт воситалари томонидан хизмат кўрсатишда айрим камчиликларга йўл қўйилаётганлиги, маҳалланинг “Навбаҳор” кўчасини охиригача бормаганлиги сабабли йўловчиларнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлаётганлигини билдирди. Ушбу мурожаат “Автодарётранс” вилоят ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда ўрганиб чиқиладиган бўлди.
Бундан ташқари, сайёр қабул жараёнида мазкур маҳалланинг “Бунёдкор” кўчасида яшовчи фуқаро К.Мелибоев ҳамда “Ёшлик” кўчасида яшовчи фуқаро О.Урушбоевларнинг эшитиш аппарати билан, МФЙнинг “Навбаҳор” кўчасида яшовчи фуқаро С.Бойматованинг ногиронлик аравачаси билан таъминлашда амалий ёрдам беришни сўраб қилган мурожаатлари вилоят адлия бошқармаси томонидан алоҳида назоратга олиниб, ушбу масалалар тез кунларда ижобий ҳал этилиши тушунтирилди.

Шу билан бирга, маҳалланинг “Етуклик” кўчасида яшовчи фуқаро Н.Хайдаровнинг Тумангаз корхонаси томонидан қарздорлик белгиланганлигидан норози бўлиб қилган мурожаати ўрганиб чиқиш учун иш юритувига олинди.

Шунингдек, фуқаро Э.Ўринбоевнинг у фаолият кўрсатиб келаётган 13-сон мактабга боғбон ажратилиши масаласида ҳуқуқий тушунтириш беришни сўраб қилган мурожаати юзасидан жойида ҳуқуқий тушунтириш берилиши таъминланди.

Сайёр қабул жараёнида иштирокчиларга Ўзбекистон Республикаси Сайлов Кодексининг мазмун-моҳияти тушунтирилиб,  жорий йил 24 октябрь куни барча фаол иштирок этишга чақирилди.


Сирдарё   вилоят  адлия   бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими