Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

21

МУРОЖААТЛАР ИЖОБИЙ ҲАЛ ҚИЛИНМОҚДА


Пандемия – синовли давр. Кўзга кўринмас бу бало саломатлигимизга яна-да эътиборли бўлиш, яқинларимизни, айниқса, кексаларни асраб-авайлаш лозимлигини кўрсатиб турибди. Матонатли шифокорларимиз эса кунни тунга улаб ҳар бир бемор атрофида парвона. Уларнинг меҳнати ва матонати таҳсинга лойиқ. Боиси, ширин жонини хавф остига қўйиб эл саломатлиги йўлида сергак туриш ҳам катта жасорат. Фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилишга қўшаётган улкан ҳиссаларини ва фидокорона хизматларини эътироф этган ҳолда, коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш ишларига жалб этилган тиббиёт, санитария-эпидемиология хизмати ва бошқа ходимларни қўшимча ижтимоий ва моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Корнавирус пандемияси тарқалишига қарши курашишга жалб қилинган тиббиёт ва санитария-эпидемиология хизмати ходимларини қўллаб-қуватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги  қарори қабул қилиндики, бу соҳа ходимларига қаратилган эътиборнинг намунасидир. Бироқ, жойларда мазкур қарор ижроси тўлиқ таъминланмаяпти. Жумладан,  Мирзаобод туман Марказий тез тиббий ёрдам эпидемиология бригадаси короновирус пандемияси даврида навбатчиликка жалб қилинган бўлишига қарамасдан жорий йилнинг апрель ойидан шу кунга қадар лавозим маошига қўшимча 6 фоиз миқдорида ҳар кунлик қўшимча тўловлар тўлаб берилмаётганлигидан норози бўлиб туман адлия бўлимига мурожаат қилди. Ўрганишда, туман Ахоли бандлигига кўмаклашиш маркази Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекторининг берган маълумотига асосан қуйидагилар маълум бўлди.

Жумладан, туман тиббиёт бирлашмасига қарашли тез тиббий ёрдам бўлими навбатчи шифокори Б.Усанов бирлашманинг 2020 йил 18 июлдаги 74-сонли буйруғи билан коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш бўйича 18 июлдан 28 июлгача бириктирилган бўлса-да, 4 кун навбатчиликда турган кунлари учун 441 000 сўм ҳисоблаш ўрнига, 3 кунга 331 000 сўм ҳисобланиб, 1 кунга 110 000 сўм кам ҳисобланган, бўлим навбатчи фельдшери С.Ярбековага тиббиёт бирлашмасининг 2020 йил 6 июлдаги 71-сонли буйруғи билан 6 июлдан 18 июлгача бириктирилган кунлари учун 4 кун учун 346 000 сўм ҳисоблаш ўрнига 1 кунга 87 000 сўм ҳисобланиши натижасида 3 кунга 259 000 сўм, 18 июлдан 28 июлгача бириктирилган кунлари учун 205 000 сўм ҳисоблаш ўрнига, 1 кунга 68 000 сўм ҳисобланиши натижасида 2 кунга 137 000 сўм кам, навбатчи фельдшер К.Боймурадов 2020 йил 6 августдаги 79-сонли буйруғи билан 6 августдан 16 августгача бириктирилиб 2 кунга 182 000 сўм ҳисоблаш ўрнига 1 кунга 91 000 сўм кам ҳисоблаган.

Бундан ташқари, навбатчи фельдшер А.Бердиярова 6 июлдаги 71-сонли буйруқ билан 6 июлдан 18 июлгача бириктирилган кунлари учун 3 кун навбатчиликда турган кунларига 236 000 сўм ҳисоблаш ўрнига, 1 кунга 79 000 сўм ҳисобланиб 2 кунга 157 000 сўм кам, 18 июлдаги 74-сонли буйруқ билан 18 июлдан 28 июлгача 205 000 сўм ҳисоблаш ўрнига 2 кунга 137 000 сўм ҳисоблангани натижада 1 кунга 68 000 сўм кам ҳисобланган.

Шунингдек, навбатчи фельдшер Х.Куйлиева 6 июлдаги 71-сонли буйруқ билан 6 июлдан 18 июлгача бириктирилган кунлари учун 315 000 сўм ҳисоблаш ўрнига 1 кунга 79 000 сўм ҳисобланиши натижасида 2 кунга 236 000 сўм кам ҳисобланганлиги маълум бўлди.

Мазкур мурожаат бўйича Мирзаобод туман тиббиёт бирлашмасига коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш тадбирларига жалб қилинганлик учун лавозим маошларига 6 фоиз миқдорида ҳар кунлик қўшимча тўлов тўлаб берилиши юзасидан тақдимнома киритилди.

Хулоса ўрнида, бугун тиббиёт ходимлари инсон саломатлиги ва давоси йўқ вирус билан курашиш йўлида фидойилик билан меҳнат қилишмоқда. Уларнинг меҳнатини қадрлаш, эътироф этиш ва муносиб рағбатлантириш мақсадга мувофиқдир. 


Ҳамид Аҳмедов,

Мирзаобод туман адлия бўлими бошлиғи