Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

18

"Менинг ҳуқуқим, менинг мажбуриятим" лойиҳаси доирасида тарғибот тадбирлари давом этмоқда


Мамлакатимизда хотин-қизлар учун муносиб турмуш ва меҳнат шароити яратиш, шунингдек, оилавий тадбиркорликни янада ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бундан кўзланган асосий мақсад нафақат аҳоли бандлигини таъминлаш, балки бозорбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш орқали иқтисодиётимизни янада ривожлантиришдан иборатдир.

Вилоятимизда тадбиркор ва ишбилармон аёллар сафи кенгайиб бораётгани қувонарли ҳол, албатта. Бироқ, уларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш ҳам муҳим вазифа саналади. Сирдарё вилоят Адлия ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бошқармалари ҳамкорлигида “Менинг ҳуқуқим, менинг мажбуриятим” мавзусида ҳудудларда ўтказилаётган туркум семинарлар айни мақсад учун хизмат қилади. Навбатдаги тадбир Ховос, Мирзаобод ва Боёвут туманларида ташкил этилди. Мулоқот давомида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган ва ушбу йўналишда фаолият бошлашни истаган аёлларга бизнесни ташкил этиш, ҳужжат юритиш, солиқ имтиёзлари, кредит олиш ва бошқа масалалар юзасидан туман адлия бўлимлари томонидан зарур тавсия ва маслаҳатлар берилди.
Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими