Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

11

Сўраган эдингиз...


САВОЛ:   Мен туман Ирригация тармоқларида ишладим. Яқинда 60 ёшга тўлиб, пенсия расмийлаштириш учун ҳужжатларимни туман Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига топширдим. Шу муносабат билан мени ишдан бўшатиш ҳақида огоҳлантириш беришди. Раҳбариятнинг қарори қонунийми?

М. Азизов, Гулистон тумани


ЖАВОБ: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 100-моддасига кўра, меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш шартлари белгиланган.

Ушбу модданинг 7-бандига кўра ходимнинг пенсия ёшига тўлганлиги, қонун ҳужжатларига мувофиқ ёшга доир давлат пенсиясини олиш ҳуқуқи мавжуд бўлганида меҳнат шартномаси иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиниши мумкинлиги белгилаб қўйилган.

Юқоридагиларга асосан, туман Ирригация тармоқлари раҳбариятининг қабул қилган қарори Ўзбекистон Республикаси Меҳнат қонунчилигига зид эмас.

      

     Саволга “Мадад” ННТ Гулистон тумани ҳуқуқий маслаҳат бюроси бош мутахассиси Саидмаҳмуд Ходжаназаров жавоб берди.