Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

11

Сўраган эдингиз...


САВОЛ: Корхонамизда меҳнат низолари бўйича комиссия тузилди ва у ерга ариза билан мурожаат қилдим. Бироқ, комиссия қарори иш берувчи томонидан бажарилмаяпти. Ушбу масала юзасидан кимга мурожаат қилсам бўлади?

У. Акбаров, Оқолтин тумани


ЖАВОБ: Меҳнат кодексининг 266-моддасига асосан, меҳнат низолари комиссиясининг қарори – бу қарор устидан шикоят қилиш учун белгиланган ўн кунлик муддат ўтгандан кейин уч кун ичида иш берувчи томонидан бажарилиши керак.

Башарти иш берувчи белгиланган муддат ичида комиссия қарорини бажармаса, меҳнат низолари комиссияси томонидан ходимга ижро варақаси кучига эга бўлган гувоҳнома берилади.

Агар ходим ёки иш берувчи белгиланган муддат ичида туман (шаҳар) судига меҳнат низосини ҳал этиш тўғрисидаги ариза билан мурожаат этса, гувоҳнома берилмайди.

Меҳнат низолари комиссияси берган ва олинганидан кейин кўпи билан уч ой ичида туман (шаҳар) судига тақдим этилган гувоҳнома асосида суд ижрочиси меҳнат низолари комиссиясининг қарорини мажбурий тарзда ижро эттиради.

Ходим белгиланган уч ойлик муддатни узрли сабабларга кўра ўтказиб юборган тақдирда, гувоҳномани берган меҳнат низолари комиссияси ўтказиб юборилган муддатни тиклаши мумкин.


Саволга Оқолтин туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси Ҳокимбек Эркабоев жавоб берди.