Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

10

Cирдарё вилояти юридик техникуми бўш (вакант) лавозимлар бўйича танлов эълон қилади.


Сирдарё вилояти юридик техникуми қуйидаги вакант лавозимларга танлов эълон қилади:

1. Мониторинг ва ички назорат бўлими бошлиғи – 1 нафар;

2. Ахборот–ресурс маркази директори – 1 нафар;

3. Факультет услубчиси – 1 нафар;

4. Техникум кенгаши котиби – 1 нафар;

5. Шартномавий таълим хизматлари бўлими етакчи мутахассиси – 1 нафар;

6. Юридик клиника етакчи мутахассиси – 1 нафар;

7. Ахборот технологиялари ва ўқитишнинг техник воситалари бўлими етакчи мутахассиси – 1 нафар;

8. Психолог – 2 нафар;

9. Бош бухгалтер – 1 нафар;

10. Котиба-ишюритувчи – 1 нафар;

11. Ўқув методик бўлими услубчиси – 1 нафар;

12. Ёшлар билан ишлаш бўлими услубчиси – 1 нафар;

13. Ўқувчилар турар жойи мудири – 1 нафар;

14. Меҳнат мухофазаси бўйича мутахассис - 1 нафар;

15. Ҳуқуқшунослик (Давлат ва ҳуқуқ назарияси, Конституциявий ҳуқуқ, Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, Рим ҳуқуқи) фанлари учун ўқитувчилар - 2 нафар;

16. Юристлар учун иқтисодиёт асослари фани бўйича ўқитувчи - 1 нафар;

17. Юристлар учун инглиз тили ўқитувчи - 1 нафар.

 Қуйидаги вакант лавозимларга танловсиз ишга қабул қилади:

1. Омборчи - 1 нафар;

2. Слесарь-сантехник - 1 нафар;

3. Электромонтёр – 1 нафар;

4. Ҳайдовчи – 1 нафар;

Танловда иштирок этишни хоҳловчи номзодларнинг ҳужжатлари 2020 йилнинг 26 сентябргача sir.yuridik@adliya.uz электрон манзили (мурожаат учун тел: 67/ 227-27-15/ 90 400 80-08) орқали қабул қилинади.

Номзодлар танловда иштирок этиш учун Сирдарё вилоят юридик техникумига юқоридаги электрон манзил орқали ариза билан мурожаат қилади.

Танлов қуйидаги босқичларни ўз ичига олади:

✅  номзодларнинг вакант лавозимга қўйиладиган малака талабларига мувофиқлигини ўрганиш;

✅  тест синовларини ўтказиш;

✅  суҳбат.

Биринчи босқичда номзодларнинг ҳужжатлари вакант лавозимга қўйиладиган малака талабларига мувофиқлиги ўрганилади ва фақат малака талабларига тўлиқ мос келган номзодлар кейинги босқичга ўтади.

Иккинчи босқичда номзодларнинг ахборот-коммуникация технологиялари, маънавият ва маърифат, сиёсат ва ҳуқуқ бўйича билим ва кўникмалари тест синовидан ўтказилади.

Тест натижаларига кўра 60 баллдан юқори тўплаган номзодлар кейинги босқичга тавсия этилади.

Учинчи босқичда Танлов комиссияси томонидан номзодларнинг шахсий ва касбий кўникмаларига баҳо бериш мақсадида суҳбат ўтказилади.

Танлов комиссияси аъзолари танлов натижаларига кўра ҳар бир номзодни баҳолайди.

✳Ишга қабул қилишда устунлик танлов натижасига кўра энг юқори балл тўплаган номзодга берилади, агар танлов натижасига кўра номзодлар тўплаган балл тенг бўлса, Танлов комиссияси раисининг хулосасига асосланиб, якуний хулоса берилади.

Юқоридаги вакант лавозимларга қўйилган малака талаблари:

1) олий ва ўрта махсус маълумотга эгалиги (лавозимига қараб);

2) Ўзбекистон Республикаси фуқаролигининг мавжудлиги;

3) давлат тилини мукаммал билиш (хорижий тилларни билиш устунлик беради);

4) мутахассислик бўйича 3 йил иш стажи, муқаддам бевосита фаолият йўналишида ишлаганлар афзалликка эга бўлади.

5) юклатилган вазифаларни мустақил ва кўмаксиз бажара олиш;

6) одоб-аҳлоқ нормаларига риоя этадиган;

7) компьютер техникаси ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш бўйича кўникмаларга эга бўлиш;  

8) шахсий хусусиятлар: меҳнатсеварлик, хушмуомалалик, дипломатия, вазминлик, виждонлилик;

9) охирги уч йил давомида давлат органлари ва ташкилотларидан салбий сабабларга кўра белгиланган тартибда ишдан бўшатилмаган бўлиши лозим.

Қўшимча маълумотлар:

✅  ойлик иш ҳақи лавозимга қараб (лавозим оклади) 750.000 сўмдан 2 000 000 сўмгача ташкил этади;

✅  Иш кўрсаткичларига қараб шахсий устама белгиланади;

✅  лавозимлар вазифасига кирмайдиган қўшимча мажбуриятларни юклашга йўл қўйилмайди.

Сизни:

✅  Меҳнат шароити ва иш ҳақи:

✅  Гулистон шаҳрида жойлашган, барча меҳнат шароитлари яратилган муассаса;

✅  Муносиб иш ҳақи (иш стажи, ойлик устама ва бошқалар);

✅  Қўшимча афзалликлар:

Аҳил ва ёшлардан иборат замонавий фикрлайдиган жамоа.

Ишга қабул қилиш тартиби ва саволлар рўйхати билан https://telegra.ph/1-bilet-09-10 ҳавола орқали танишингиз мумкин.

Танлов Сирдарё вилоят адлия бошқармаси биносида ўтказилади.

Манзил: Гулистон шаҳри, Эзгулик кўчаси.

Мўлжал: Гулистон шаҳар 1-сонли умумий ўрта таълим мактаби.

Танлов тартиби бузилган тақдирда ёки  коррупция ҳолатлари мавжудлиги ҳақидаги асослантирилган хабарларни Адлия вазирлигининг “1008” ишонч телефонигаёки @antikorbot телеграмм ботига мурожаат қилишингиз мумкин.

Сирдарё вилояти юридик техникуми кадрлар бўлими