Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

03

МУРОЖААТ ОРТИДА ИНСОН ТАҚДИРИ...


Гулистон туман Олтин водий МФЙ, Бешбулоқ кўчаси, 16-уйда яшовчи фуқаро Ў.Махкамов руҳий хасталиги, ўзгалар қаровига муҳтожлиги сабабли руҳий касалликлар  диспансерида рўйхатда туради. Укаси  Неъматжон Маҳкамовнинг оиласи билан яшайди.  
Ў.Маҳкамовнинг манфаатида айрим ҳуқуқий ҳаракатларни амалга ошириш зарурияти туғилганлиги муносабати билан Неъматжон Маҳкамов Гулистон туман адлия бўлимига амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган..
-Ҳозирги кунда акам Ў.Маҳкамовни суд тартибида муомалага лаёқатсиз деб топиш бўйича зарурият юзага келган. Қаерга мурожаат қилишни билмай юрган эдим, танишимнинг тавсияси билан адлия бўлимига келдим, - дейди Н.Маҳкамов.  
Унинг мурожаати Гулистон туман адлия бўлими томонидан  ўрганиб чиқилиб, ушбу шахс манфаатида Фуқаролик ишлари бўйича Гулистон туманлараро судига ариза киритилди. Натижада, жорий йил 2 сентябрь куни суднинг ҳал қилув қарори қабул қилиниб, ушбу мурожаат тўла қаноатлантирилди.
О.Бозоров,
 Гулистон туман адлия бўлими бошлиғи