Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

03

Савол: Ходим томонидан етказилган зарарни ихтиёрий равишда қоплаш мумкинми? Гулжаҳон Маматова, Гулистон шаҳар, Тараққиёт МФЙ


Савол: Ходим томонидан етказилган зарарни ихтиёрий равишда қоплаш мумкинми?
Гулжаҳон Маматова, Гулистон шаҳар, Тараққиёт МФЙ
 
Жавоб: Меҳнат кодексининг 206-моддасида иш берувчига зарар етказишда айбдор бўлган ходим уни ихтиёрий равишда қисман ёки тўлиқ тўлашга ҳақли.
Зарарни ихтиёрий равишда тўлаш ушбу Кодексда назарда тутилган доирада амалга оширилади.
Ходим ва иш берувчининг келишувига биноан зарарни тўлаш муддати кечиктириб қопланишига йўл қўйилади. Бундай ҳолда ходим иш берувчига тўлов муддатларини аниқ кўрсатиб зарарни қоплаш ҳақида ёзма мажбурият беради. Агар зарарни ихтиёрий равишда тўлаш ҳақида ёзма мажбурият берган ходим меҳнатга оид муносабатларни бекор қилса ва зарарни тўлашдан бўйин товласа, қарзнинг узилмай қолган қисми нотариал идораларнинг ижро ҳужжатлари асосида ундирилади.
Иш берувчининг розилиги билан ходим етказилган зарарни қоплаш учун унга баҳоси тенг мол-мулк бериши ёки бузилган мол-мулкни тузатиб бериши мумкин.

Сирдарё вилоят адлия бошқармаси
бўлим бошлиғи А.Мавлонов жавоб берди.