Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

29

“ОЧИҚ АДЛИЯ” ДАСТУРИ ДОИРАСИДА ГУЛИСТОН ШАҲАР АДЛИЯ БЎЛИМИ ФАОЛИЯТИДАН ҲИСОБОТ БЕРИЛДИ


Гулистон шаҳар адлия бўлими томонидан 2020 йилнинг 6 ойи мобайнида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассаслари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги

ПҚ-3666-сонли қарорининг ижросини таъминлаш борасида муайян ишларни амалга ошириб келмоқда.

Хусусан, 2020 йил 6 ойи давомида шаҳарда фаолият юритаётган 49 та давлат органлари ва ташкилотларига, 19 та фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда бошқа хўжалик юритувчи субъектларга янги қабул қилинган 629 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, шулардан, 24 таси Ўзбекистон Республикаси қонунлари, 122 таси Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари, 302 таси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ҳамда 554 таси вазирлик ва идораларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари етказилди ва ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини тушунтириш чоралари кўрилди.

Юқорида қайд этилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини аҳолига етказиш юзасидан 240 тадан ортиқ ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ўтказилди.

Шундан,75 маротаба ОАВларида, 185 та оғзаки ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ташкил этилиб, ҳуқуқий тарғибот тадбирларида жами 3500 та тингловчилар иштироки таъминланиши билан бирга, мавзуларга оид 330 та буклетлар тарқатилди.

Карантин даврида бўлим масъул ходимлари томонидан 60 ка яқин видеоролик тарзидаги савол-жавоблар ижтимоий тармоқларга жойлаштирилди. Коронавирус пандемияси, коррупцияга ҳамда одам савдосига қарши курашиш, шунингдек, долзарб мавзуларда 15 дан ошиқ таҳлилий мақола маҳаллий ҳамда "Сирдарё ҳақиқати", "Инсон ва қонун" газетасининг ҳуқуқий аҳборот ва маърифат телеграм каналида чоп этилди.

Шунингдек, шаҳар адлия бўлимига жорий йилнинг 6 ойи давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган 55 та мурожаатларнинг

 49 таси бўлим ходимлари томонидан кўриб чиқилди ва 45 таси ёки 90,3 фоизи қаноатлантирилиши таъминланди.

Мурожаатларни кўриб чиқишда, айрим фуқароларнинг қонунлар билан билан кафолатланган ҳуқуқларининг бузилишига йўл қўйилганлигини аниқланиб, уларнинг манфаатларини кўзлаб судларга ариза таъсир чоралари киритиш орқали иш хақларининг ундириб берилиши таъминланди.

Масалан, "GULISTON EKSTRAKT YOG" акциядорлик жамиятининг

3 нафар ишчилари  манфаатида 9 млн.470. минг сўмлик иш ҳақини   ҳамда фуқаро М.Ходжаеванинг турар жойи биноси учун

372 132 038 сўм компенсация ундириш  бўйича фуқаролик ишлари бўйича судга даъво-аризалар киритилиб, ундирилиш таъминланди.

Бундан ташқари “GULISTON EKSTRAKT YOG” акциядорлик жамиятига  70 нафар ходимларнинг иш ҳақларини тўлаб бериш ҳақида тақдимнома киритилиб, тақдимномага асосан  146.995.117 сўм миқдорида иш ҳақлари ундирилиб берилди.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш борасида Гулистон шаҳар ҳокимлиги томонидан 2020 йил 6 ойи давомида қабул қилган жами 306 та қарорларидан  9 таси норматив-ҳуқуқий тусга эга бўлганлиги сабабли, шаҳар адлия бўлими томонидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиб, хулоса берилди.

Шу билан биргаликда, ҳокимлик ва Халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг қабул қилаётган қарор ва фармойишлари мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мақсад ва вазифаларига мувофиқлиги нуқтаи-назаридан ўрганилиб, хулосалар берилмоқда.  

Шаҳардаги 11 та давлат органлари ва ташкилотларидаги юридик хизматларнинг фаолиятлари мувофиқлаштирилиб борилмоқда.

Ҳозирда ташкилотларнинг 2 та вакант штат бирликлари мавжуд бўлиб,  фаолият кўрсатаётган 9 нафар юридик хизмат ходимлар белгиланган тартибда малака ошириши таъминланган.

 Биз онлайн тарғибот ҳамда юридик ва жисмоний шахслардан  онлайн мурожаатларни қабул қилишни изчил давом эттирамиз.

Дилшод Абдуллаев,

Гулистон шаҳар адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси