Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

28

“ОЧИҚ АДЛИЯ” ДАСТУРИ ДОИРАСИДА ИШ ОЛИБ БОРЯПМИЗ


Бўлим томонидан 2 та мурожаат  бўйича туман ташкилотларига

  тақдимнома киритилиб, 7 997,5 минг сўмлик тўланмаган иш ҳаклари ундириб берилди, шунингдек, 18 нафар фуқароларнинг 98 270 минг сўмлик иш ҳақлари ундирилиб, бузилган ҳуқуқлари тикланишига эришилди.

 Шунингдек, жорий йил 12 март куни Олмазор маҳалласида яшовчи фуқаро Мунира Шарипованинг 2018 йил август ойида вафот этган турмуш ўртоғининг ўлим гувоҳномаси ва 2010 йил туғилган фарзандларининг туғилганлик гувоҳномаларини олишда амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати масъул ташкилотлар билан ҳамкорликда кўриб чиқилиб,   гувоҳномалар берилиши таъминланди.

Адлия бўлимига туман фуқароларининг ишончи ортиб бораётганлигини уларнинг бу даргоҳга турли мурожаатлар билан келишлари, онлайн мурожаатлар қилаётганлигидан билса бўлади.  Жорий 25 май кунида фуқаро Г.Мамараимованинг   Боёвут Халк банки филиалидан кредит олишда амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати ўрганиб чиқилди, натижада 29 май куни туман Ҳалқ банки филиалидан кредит олиши таъминланди.

Бундан ташқари, бўлим томонидан тадбирлар давомида қонун бузилишларни бартараф этиш мақсадида  ташкилотларга 49 та огоҳнома, 7 та тақдимномалар киритилди.

Туман ҳудудидаги аҳоли ўртасида 220 дан зиёд сўровномалар ўтказилиб, таҳлил натижалари бошқармага тақдим этилди.

Тумандаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонаси ва Бош вазир қабулхонаси билан биргаликда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш юзасидан 1 ярим йиллик ва 2 ярим йиллик  маҳалла кесимида сайёр қабул режаси ҳам тасдиқланган.

Шунингдек, бўлим томонидан туман ҳудудида жойлашган ташкилотлар, корхона ва муассасаларда  26 та мониторинг ва таҳлиллар ўтказилиб, жами 22 та огоҳнома, 7 та тақдимнома, 6 та интизомий ҳамда қонунбузилишини содир қилган шахсларга нисбатан 4 та маъмурий таклифлар берилган. 

Аниқланган қонунбузилишлар ва қонун ҳужжатлари ижросини таъминлаш юзасидан давлат органлари ва ташкилотларининг туман тузилмаларига 26 та тақдимномалар, 295 та огоҳномалар, Жами 8 та маъмурий таклифлар ва ходимларнинг 97 млн 700 минг сўмлик иш ҳақларини ундириш юзасидан 18 та даъво аризалари судларга киритилиб қаноатлантирилди.

Шундан, 14 та тақдимномаларнинг ижроси тўлиқ таъминланиб 6 та масъул ходимлар интизомий жавобгарликка тортилди, 4 та маъмурий таклифлар юзасидан айбдор шахсларга нисбатан тегишли жарима солиш ҳақида қарорларнинг қабул қилиниши таъминланди. Қолган таъсир чораларнинг ижро муддати бўлганлиги сабабли муҳокама этилмоқда.

Хусусан, туман ҳокимларга ҳамда давлат органлари ва ташкилотларининг туман тузилмаларига 31 та қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қўллаш масалалари бўйича маслаҳатлар берилди.

Бўлими томонидан келиб тушган норматив-ҳуқуқий ҳужжат шакллантирилган рўйхат асосида 59 та туман ташкилотларининг электрон почта манзилларига юбориш амалиёти йўлга қўйилган.  

Шу каби, 2020 йилнинг 6 ойи давомида туман ҳокимлигининг   1 та умуммажбурий тусдаги қарор лойиҳаси  ҳуқуқий экспертизадан ўтказилган.

Бўлим томонидан, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 декабрдаги ВМ-1023-сонли қарори билан тасдиқланган “Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали бериш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг талаблари мониторинг қилинди.

Ўрганишда аниқланган қонунбузилишлар юзасидан 3 та маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан  Давлат хизматлари агентлигининг Сирдарё вилоят бошқармасига таклиф киритилиб, қонунбузилиши ҳолатлари ҳамда уларнинг келиб чиқиш сабабларини бартараф этиш бўйича туман газ таъминоти, Сувоқава ДУК,  атроф-муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси, туман электр таъминоти корхонаси ва Сирдарё вилояти “Ермулккадастр” ДК Боёвут тумани филиалига тақдимнома киритилиши таъминланди.

Бўлим масъул ходимлари томонидан  814  маротаба ҳуқуқий тарғибот тадбирлари, шундан 62 таси ОАВ орқали (3 та телевидение, 8 та радиода, 5 та газета, 46 та расмий веб-сайтларда) амалга оширилган,

255 маротаба семинар ва давра суҳбатлари ўтказилган. Ушбу тарғибот ишларида жами 13 375 та тингловчилар иштирок этган. 190 та буклетлар тарқатилган.

Абдуманнон Исмоилов,

Боёвут туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси