Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

23

КАРАНТИН ДАВРИДА ФАОЛИЯТНИ ОНЛАЙН ОЛИБ БОРМОҚДАМИЗ


Ушбу даврда шаҳар ҳокимлигининг 1 та норматив тусдаги қарори лойиҳаси ҳуқуқий экспретизадан ўтказилди.

Бўлим томонидан ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш ва таҳлил қилиш, унинг барқарорлиги ва бир хиллигини таъминлаш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш йўналишида шаҳар ҳокимлиги ва шаҳар тиббиёт бирлашмасида ўрганиш ўтказилиб, натижаси бўйича аниқланган қонун бузилиши ҳолатларини бартарф этиш юзасидан 2 та тақдимнома таъсир чораси киритлди, шунингдек соҳасни такомиллаштириш бўйича 21 та таклифлар ишлаб чиқилди.

Бўлим томонидан инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида шу кунга қадар жами 74 та мурожаат кўриб чиқилган бўлиб, шундан 47 та мурожаат қаноатлантирилган, 17 тасига ҳуқуқий тушунтиришлар берилган, 7 таси тегишлилиги бўйича юборилган, 3 та мурожаат ижрода.

Хусусан, мурожаатлар асосида фуқароларнинг 5 200 000 сўмлик тўланмаган иш хақлари ундириб берилди. Шунингдек, 32 нафар фуқаронинг бузилган ҳуқуқлари тикланишига эришилди.

Масалан, фуқаро С. Ҳаққулованинг Ширин шаҳар 3-сонли МТМ томонидан жорий йилнинг апрель ойи учун ойлик иш хақини ундириб беришни сўраб қилган мурожаати бўлим томонидан ўрганиб чиқилиб, фуқаронинг апрель ойи учун 736 000 сўмлик ойлик иш хақи ундириб берилиши таъминланди.

Худди шундай, “Шерзод Мехрангиз” МЧЖ раҳбари Б.Мухторовнинг тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган биноси олдидаги сув қувури ёрилганлиги хусусида адлия бўлимига қилган мурожаати масъул ташкилотлар билан ҳамкорликда қаноатлантириб берилди.

Ушбу соҳани кучайтириш мақсадида Ширин шаҳар Халқ қабулхонаси билан биргаликда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш юзасидан сайёр қабул режаси ҳам тасдиқланган.

Шаҳарда 7 та давлат органлари ва ташкилотларида юридик хизмат штат бирликлари мавжуд бўлиб, шундан 5 та давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходими билан таъминланган. Юридик хизмат ходимларининг барчаси олий маълумотли. Қолган 2 та давлат органи

ва ташкилотларида юридик хизмат лавозими вакант бўлиб, ушбу вакант ўринларни тўлдириш бўйича ишлар амалга оширилмоқда.

Бўлим томонидан шаҳар ҳудудида жойлашган ташкилотлар, корхона

ва муассасаларда жами 19 та мониторинг ва таҳлиллар ўтказилиб, натижаси бўйича жами 8 та тақдимнома, 15 та огоҳнома, 4 та маъмурий таклифлар киритилган.  

Бўлим томонидан аҳоли ўртасида ҳуқуқий йўналишларда сўровномалар ўтказилиб келинмоқда.

Хусусан, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 декабрдаги 1023-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали бериш тартиби тўғрисидаги низом талаблари мониторинг қилинди.

Бўлим томонидан карантин даврида аҳолидан онлайн мурожаатлар қабул қилиниб, онлайн жавоблар ижтимоий тармоқлардаги бўлимга тегишли канал ва саҳифаларда жойлаштирилмоқда. Шаҳар ҳудудида фаолият юритадиган телеграм каналларда инфографикалар ва мақолалар, савол-жавоблар орқали тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

Шокиржон Нодиров,

Ширин шаҳар адлия бўлими бошлиғи