Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

23

СЎРАГАН ЭДИНГИЗ...


ЖАВОБ. Масофавий ёки уйдаги иш Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 28 мартда 3228-сон билан давлат рўйҳатидан ўтказилган “Карантинга оид чоралар амал қилиши даврида ходимларни масофавий иш усулида, мослашувчан иш графигида ёки уйда ишлашга ўтказишнинг вақтинчалик тартиби тўғрисида”ги низомга асосан тарафларнинг ўзаро келишуви билан, вақтинчалик – маълум бир муддатга белгиланади.

Шунга кўра, агар Сиз масофавий ёки уйдаги ишда ишлаётган бўлсангиз, Сизни муддат тугамасидан туриб, иш жойингизга, яъни одатий иш режимига қайтариш учун тарафлар ўртасидаги келишувга яна ўзгартириш киритиш керак, ёки расман розилигингиз олиниши керак.

Шундан сўнггина Сизни муддатидан олдин одатий ишга қайтариш мумкин.

        Айни вақтда, карантинга доир чоралар бекор бўлмаганлиги учун ҳамда келишувда кўрсатилган масофавий ёки уйдаги иш муддатингиз тугамаган бўлса, Сиз ўз ишингизни айнан масофавий ёки уйдан туриб амалга ошириш ҳуқуқига эгасиз.

Бундай вазиятда хатто, иш берувчига иш жойига бориб ишлашни рад этишингиз ҳам мумкин.

Саволга Боёвут туман адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси Шавкат Исканов жавоб берди.