Боғланиш

Телефон
(+998 67) 225-00-93

Электрон манзил
sirdaryo@adliya.uz

Ҳабарни юбориш
Ишонч телефони 1008

Янгиликлар

23

ННТЛАР ФАОЛИЯТИНИ КУЧАЙТИРИШДА АДЛИЯ ОРГАНЛАРИ РОЛИ


Сирдарё вилоят адлия бошқармаси томонидан давлат ва ҳисоб рўйхатига олинган Жамоат фондларининг жами сони 21 та. Шу билан бирга, давлат ҳамда ҳисоб рўйхатига олинган Жамғармаларнинг сони 32 та бўлиб, шундан 1 таси тугатилан. Бугунги кунда жамғармаларнинг 31 таси ўз фаолиятини давом эттириб келмоқда.

Марказларнинг жами сони 58 та бўлиб, улардан 29 таси ҳисоб рўйхатига олинган.

Муассасаларнинг жами сони 41 тани ташкил этади. Жамоат бирлашмаларининг сони 13 тани ташкил этади.

Вилоят адлия бошқармаси томонидан давлат рўйхатидан ўтган Жамиятларнинг умумий сони 67 тани ташкил этади. Ҳисоб рўйхатига олинганларнинг сони эса 7 тани ташкил қилади. Ҳар иккаласини қўшиб ҳисоблаганда Жамиятларнинг умумий сони 74 тани ташкил этади.

Федерацияларнинг жами сони 47 та бўлиб, улардан 26 таси давлат рўйхатига олинган, 21 таси эса ҳисоб рўйхатига олинган.

Давлат ва ҳисоб рўйхатидан ўтган жами уюшмаларнинг сони 20 та. Давлат рўйхатидан ўтказилган Клубларнинг жами сони 6 тани ўз ичига олади. Давлат рўйхатидан ўтказилган Қўмиталарнинг жами сони 12 тани ташкил этади.

Давлат рўйхатидан ўтказилган ассоциацияларнинг жами сони 24 та бўлиб, шулардан 9 таси ҳисоб рўйхатига олинган. Партияларнинг умумий сони 60 тани ташкил этади.

Вилоят адлия бошқармаси томонидан шу кунга қадар 3 та Палата давлат рўйхатидан ўтказилган.

Вилоятда доимий фаолият юритувчи Ҳакамлик судлари 5 тани ташкил этади.

2020 йил I чораги (I ва II ярим йилликда) ННТлар томонидан йўл қўйилган қонун бузилиши ҳолатларини бартараф этиш ҳамда уларга нисбатан қўлланилган таъсир чораларнинг умумий сони қуйидаги кўрсаткичларни ташкил этади:

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Сирдарё вилоят адлия бошқармасининг 2020 йил I ва II чоракларга мўлжалланган иш режаларининг 33 ва 17-бандлари, бошқарма бошлиғининг 2020 йил 7 февралдаги 24-ум-сон буйруғига асосан 17-25 февраль кунлари ННТларнинг  2015 йил  иккинчи ярим йиллиги ва 2016-2019 йиллар давомида устав фаолияти ҳамда қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилиши аҳволи махсус саволнома асосида вилоят давлат солиқ бошқармасидан мутахассис жалб қилинган ҳолда ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш натижалари бўйича нодавлат нотижорат ташкилотлар томонидан 168 та ҳолатда қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланган.

Хусусан, қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи номига қонун ҳужжатлари бузилиши, уларнинг сабаблари ва унга олиб келувчи шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида 2020 йил 27 февралда 07/03/8-сонли тақдимнома киритилган.

Кўрилган таъсир чоралари натижасида тақдимнома ижроси таъминланиб, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармасининг 2020 йил 19 мартдаги 1/-01-1270-сонли хатига асосан бошқарманинг 2 нафар ходимига (бош мутахассис Ю.Кенжаева

ва сектор мудири Ш.Бобобековларга нисбатан) “ҳайфсан” интизомий жазоси қўлланилган.

Бундан ташқари, ўтказилган ўрганиш натижалари бўйича жалб қилинган мутахассис томонидан аниқланган қўшимча солиқ ва тўловлар тўланмаганлиги билан боғлиқ тўпланган ҳужжатлар 2020 йил 25 февралдаги 07/03/8-сонли хат орқали тегишли чора кўриш учун Гулистон шаҳар давлат солиқ инспекциясига юборилди.

Гулистон шаҳар давлат солиқ инспекциясининг 2020 йил 19 мартдаги 21-05210-сонли хатига кўра, Гулистон шаҳар маъмурий судининг (судъя А.Турдибеков) 2020 йил 18 мартдаги қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят бошқармаси бош ҳисобчиси А.Ташбаев МЖтКнинг 175-моддаси 1-қисмига асосан 223.000 сўм миқдорида маъмурий жаримага тортилди.

Шунингдек, ННТ ларнинг 2019 йилдаги ўз фаолиятлари ҳақидаги ҳисоботлари мониторинг қилинганда жами 35 та ННТ раҳбарларига тақдимнома киритилди.

Кўрилган таъсир чоралари натижасида тақдимнома ижроси таъминланиб, 10 нафар ходимга “ҳайфсан” интизомий жазоси қўлланилган.

Шу билан бирга 3 нафар ходимлар билан тузилган меҳнат шартномалари бекор қилинган ҳамда 17 нафар ходимлардан тушунтириш хатлари олинган.

2020 йилнинг I чорагида шахсий қабул вақтида жисмоний ва юридик шахслар томонидан келиб тушган мурожаатларнинг жами сони 5 та бўлиб, уларнинг ҳар бирига ҳуқуқий тушунтириш берилган.

Бўлим томонидан жойларда аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш, янги қабул қилинган қонун ҳужжатлари мазмун-моҳияти

ва аҳамиятини аҳоли ва ижрочиларга етказиш мақсадида 2020 йилнинг

I чорагида 4 маротаба телевидениеда, 5 маротаба радиода, “Sirdaryo haqiqati” газетасида миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликка оид ҳамда “Янги Ўзбекистон” газетасида “Хотин-қизлар қонун ҳимоясида” номли мақолалари чоп этилди.

Шунингдек, бўлим томонидан “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари: мавжуд муаммо ва ечим ”, “Хотин-қизлар ҳуқуқлари қонун ҳимоясида”, “Ислом цивилизацияси тараққиёт учун муҳим омил”, “МАДАД” ННТ – Халққа ҳуқуқий мадад бермоқда”, “Нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари фаолиятидаги муаммолар ва уларнинг ечимлари”, “Ногиронлиги бўлган шахслар: мавжуд имтиёз ва муаммолар” ҳамда “Ўзбекистонимизда мавжуд бағрикенглик анъанаси бутун дунё мамлакатлари учун ибратли” каби мақолалар турли ижтимоий тармоқлар орқали эълон қилинди.  

Хусусан, бўлим томонидан жорий йилда “Миссионерлик

ва прозелитизм: огоҳлик ва жамоатчилик роли” ва “Жаҳолатга қарши маърифат” мавзуларида вилоят адлия бошқармаси томонидан давлат рўйхатига олинган 9 та ноисломий диний ташкилот раҳбарларига семинар кўринишида тарғибот тадбири ташкил этилиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 сентябрдаги ПҚ-4436-сонли “Диний маърифий фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан белгиланган устувор вазифалардан бири “Жаҳолатга қарши маърифат” улуғвор ғоя асосида диннинг асл инсонпарварлик моҳиятини, эзгулик, тинчлик ва инсонийлик каби фазилатлар азалий қадриятларимиз ифодаси эканлигини кенг ёритиш ва бу соҳада илмий-маърифий фаолиятни жадал ташкил этиш ҳамда жаҳолатга қарши маърифат билан курашишга фақат биргина йўл орқали эришиш мумкинлигини, у ҳам бўлса фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ҳамда уларга зарур шарт-шароитларни яратиб бериш кераклиги тушунтириб берилди. 

Хулоса ўрнида шуни таъкидлаб ўтиш керакки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 15 апрелдан 18 майгача ўтказилган “Жамият ва оилада соғлом ижтимоий-маънавий ва тиббий муҳитни таъминлашда фуқаролик жамияти институтларининг фаоллигини ошириш” ва “Ҳаракатлар стратегияси, “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” мавзуларидаги давлат гранти 1 ва 2-танловлари якунига кўра, Парламент комиссияси томонидан Сирдарё вилоятидан қуйидаги ННТлар -  Ўзбекистон “TAEKWON-DO ITF” федерацияси вилоят бўлими, Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш Республика марказининг Сирдарё вилоят ҳудудий бўлинмаси, Сирдарё вилояти Сайхунобод тумани “Гулбулоқ чашмаси” ННТ, Ўзбекистон Қизил ярим ой жамияти Сардоба туман бўлинмаси, Гулистон шаҳридаги “Навбаҳор” маҳалла фуқаролар йиғини, “Фаол ҳаёт” аёллар ва ёшлар ташкилоти ҳамда “Тадбиркор аёл” Ўзбекистон ишбилармон аёллар ассоциацияси Сирдарё вилоят бўлими  ғолиб деб топилганлиги ҳам қувонарли бир ҳолат бўлди.

Ислом Маматов,

Сирдарё вилоят адлия бошқармаси ННТлар билан ишлаш бўлими катта маслаҳатчиси