Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

30

ИШ ҲАҚИ УНДИРИШ БЎЙИЧА СУД БУЙРУҒИ ЧИҚАРИЛДИ


Сирдарё туман адлия томонидан фуқаро С.Озбековнинг “Сирдарё вино” АЖ томонидан иш ҳақи берилмаганлигидан норози бўлиб қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш давомида, Сирдарё туманида фаолият юритадиган “Сирдарё вино” акциядорлик жамияти томонидан фуқаро С.Озбековга иш ҳақини ўз вақтида бермаганлиги сабабли ундан жами 4 283 820 сўм миқдорида иш ҳақидан қарздорлиги мавжудлиги маълум бўлди.

Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 154-моддасига кўра иш берувчи молиявий ҳолатидан қатъий назар ходимга бажарган иш учун ҳақни белгиланган меҳнат ҳақи шартларига мувофиқ ушбу Кодекснинг 161-моддасида кўрсатилган муддатларда тўлаши шартлиги белгиланган.

Ўрганиш натижасига кўра, Сирдарё туман адлия бўлими томонидан фуқаро С.Озбековнинг 4 283 820 сўм иш ҳақини ундириш бўйича Фуқаролик ишлари бўйича Сирдарё туманлараро судига ариза киритилди. Натижада даъвогар фойдасига жами 4 283 820 сўм иш ҳақи ундириш бўйича суд буйруғи чиқарилди.


С.Ҳамроев, Сирдарё туман адлия бўлими

етакчи маслаҳатчиси