Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

25

СЎРАГАН ЭДИНГИЗ...


Жавоб: Истеъмолчиларга сув бериш ва улардан оқова сувларни қабул қилиш фақат сув қувури-канализация хўжалиги ташкилоти билан истеъмолчи ўртасида тузилган шартнома мавжуд бўлгандагина амалга оширилади.

Кўп квартирали турар жойларнинг юқори қаватларига сув чиқмаган тақдирда, бу хонадон эгаларининг сув сарфи маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан белгиланган кўчадаги сув манбаларидан сув олиш нормалари бўйича, ширкатлар, сув таъминоти ташкилоти ва МИБвакиллари иштирокида сув бўлмаган кунлар учун тузилган далолатнома асосида ҳисобланади.

Фуқаролар томонидан сув таъминоти учун ҳисоблагич ўрнатиш:

• сув таъминоти учун ҳисоблагич ўрнатиш фуқароларнинг шахсий маблағи ҳисобидан амалга оширилади;

• ҳисоблагич қўйиш учун фуқаролар сув таъминоти идорасига мурожаат қилиши зарур. Фуқаролар томонидан тўлов тўлиқ амалга оширилгандан сўнг, ҳисоблагич 30 календарь кун мобайнида ўрнатилиши лозим;

• кам таъминланган оилаларни ҳисоблагич билан таъминлаш сув таъминоти идораси маблағлари ҳисобидан ўрнатилади;

• ушбу маблағ кейинчалик фуқаро томонидан 12 ой муддатда тўланади.

Сув учун ҳисоблагичларни текшириш оралиғи:

• фуқаролар учун – 4 йилда бир марта;

• юридик шахслар учун – 2 йилда бир марта.

Ҳисоблагич билан таъминланмаган истеъмолчи (фуқаролар) томонидан сарфланган сув миқдори ҳокимликлар томонидан тасдиқланган амалдаги сув истеъмоли нормаларига мувофиқ ҳисобланади.


Сирдарё вилоят адлия бошқармаси

бўлими бошлиғи А.Мавланов жавоб берди.