Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

28

СИРДАРЁДА "БИЗ БИРГАМИЗ!" ЛОЙИҲАСИ ДАВОМ ЭТМОҚДА


Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш мақсадида юртимизда инсонларнинг ҳаракатланишига айрим чекловлар киритилди.

Вазият аҳолининг эҳтиёжманд қатлами, яъни кам таъминланган оилалар, ёлғиз кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва ишсиз фуқароларни зарурий маҳсулотларга бўлган эҳтиёжини таъминлашга кўмаклашишни тақозо этмоқда.
Юртимиздаги барча эл дарду-ташвишига беэътибор бўлмаган ташкилот ва идоралар каби, Ўзбекистон Республикаси Aдлия вазирлиги ҳам савобли ишга қўл урди. Адлия вазирлиги Шодиев халқаро фондининг юртимиздаги ваколатхонаси ҳамда "Мадад" нодавлат нотижорат ташкилоти билан ҳамкорликда коронавирус пандемиясига қарши курашиш доирасида кўмакка муҳтож оилалар учун "Биз биргамиз" акцияси ташкил этилди.
Мазкур лойиҳа доирасида 13 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда тиббиёт воситалари жойлаштирилган ижтимоий ёрдам қутилари Сирдарё вилояти ҳудудида истиқомат қилувчи юздан зиёд боқувчиси йўқ ҳамда якка-ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган фуқароларга тарқатилмоқда.
азкур лойиҳа доирасида 13 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда тиббиёт воситалари жойлаштирилган ижтимоий ёрдам қутилари Сирдарё вилояти ҳудудида истиқомат қилувчи юздан зиёд боқувчиси йўқ ҳамда якка-ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган фуқароларга тарқатилмоқда.
Бу каби тадбирлар вилоятнинг Сардоба, Сирдарё туманлари ва Ширин шаҳрида ҳам давом эттирилмоқда.