Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

27

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОТАРИАЛ ПАЛАТАСИ СИРДАРЁ ВИЛОЯТ ҲУДУДИЙ БОШҚАРМАСИ ДАВЛАТ РЎЙХАТИДАН ЎТКАЗИЛДИ


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил  9  сентябрдаги Ўзбекистон  Республикасида “Нотариат тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора - тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5816-сон Фармонининг  қабул қилиниши  нотариат  институти  соҳасида  янги  тарихий-сиёсий  босқични  бошлаб  берди. 

Мазкур Фармонга биноан барча нотариал идоралар нотариусларининг  аъзолигига  асосланган  Ўзбекистон Республикаси Нотариал  палатасини ташкил этиш  вазифаси  юклатилган  эди.

Шу муносабат билан 2020 йил 26 март куни Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатасининг Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси вилоят адлия бошқармасида давлат рўйхатидан ўтказилиб, унинг гувоҳномаси ва бошқа таъсис ҳужжатлари вилоят адлия бошқармаси бошлиғи Ж.Нуритдинов томонидан ҳудудий бошқарма бошлиғи К.Хушваковга топширилди.

Камилжан Ташанович Хушваков Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатасининг 2020 йил 14-шт-сонли буйруғига асосан Нотариал палатанинг Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Маълумот учун: К. Хушваков 2010 йил ноябрдан буён Сирдарё туман
 4-сон давлат нотариал идораси нотариуси лавозимида ишлаб келаётган эди.
 Жорий йилнинг 26 март кунидан Гулистон шаҳар 7-сон давлат  нотариал идораси нотариуси лавозимида фаолият юритмоқда.