Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

20

АДЛИЯ ОРГАНЛАРИ БОЗОРЛАР ВА ДОРИХОНАЛАРДА АҲОЛИГА ХИЗМАТ КЎРСАТИШ, НАРХЛАРНИНГ СУНЪИЙ ОШИРИЛМАСЛИГИ УСТИДАН НАЗОРАТ ЎРНАТДИ


Жорий йилнинг 19 март куни президент Шавкат Мирзиёев коронавирус пандемиясининг аҳоли турмуши ва иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш масалаларига бағишланган видеоселекторда “Битта нарсани билишларинг керак: менга таъсир қилмайди, менга тегишли эмас экан, деган раҳбар, фуқаро, тадбиркор, ва умуман оқсоқолларимиз, ёшларимиз хато қилади. Бу нарса ҳаммамизга боғлиқ. Ҳаммага таъсир қилади…”  дея таъкидлаган эдилар.

Бу чақириққа жавобан адлия органлари раҳбарлари ҳам жойларда касаллик тарқалишининг олдини олиш ва шифокорлар тавсиясига амал қилиш, нархларнинг сунъий оширилиши, озиқ-оқват тақчиллигининг олдини олиш борасида давлатимиз раҳбарининг тавсияларига асосан мониторинг олиб бормоқдалар.

Коронавирус хавфи туфайли эълон қилинган карантин давомида бозорларда озиқ-овқат маҳсулотларининг нархи сунъий оширилиши, тақчиллигининг олдини олиш, шу билан биргаликда дорихоналарда антисептик воситалар ва тиббий муаммолар мавжудлиги юзасидан Сирдарё вилоят адлия бошқармаси ҳамда туман-шаҳар адлия бўлимлари томонидан алоҳида назорат ўрнатилди.
Бугун Ховос тумани адлия бўлими томонидан жорий йилнинг 20 март куни туман ҳудудидаги дехқон бозори ва мавжуд савдо расталаридаги нарх-наволар ўрганилиб, нархнинг сунъий кўтарилишининг олдини олиш мақсадида тушунтириш ишлари олиб борилди.
Ширин шаҳар адлия бўлими ходимлари томонидан шаҳардаги савдо шаҳобчаларидаги нарх-наво мониторинг қилинди. Тадбиркорлар билан тушунтириш ишлари олиб борилди.
Гулистон шаҳар адлия бўлими томонидан шаҳар ҳудудидаги фаолият олиб бораётган савдо дўконларида сотилаётган маҳсулот нархлари ўрганилди. Шу билан бирга Президентимиз томонидан ўтказилган видеоселекторда кўтарилган масалалар юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
  Оқолтин тумани адлия бўлими томонидан туманда фаолият олиб бораётган савдо дўконларида сотилаётган маҳсулот нархлари ўрганилди. Адлия ходимлари тадбиркорлар ва дорихона сотувчилари билан тушунтириш ишларини олиб боришди.
Мирзаобод туман адлия бўлими томонидан тумандаги савдо шаҳобчаларидаги нарх-наво ўрганилиб, тадбиркорлар ўртасида карантин шароитида  маҳсулотлар нархини сунъий оширмаслик  ва вирус тарқалишидан ҳимояланиш борасида шифокорлар тавсиясига риоя этиши борасида тарғибот-ташвиқот олиб борилди.