Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

20

КАРАНТИН ШАРОИТИДА ҲАМ ЭЛ ДАСТУРХОНИ ТЎКИН БЎЛСИН!


Юртимизга кириб келган коронавирус барчани огоҳликка чорламоқда. Шу билан бирга эл дастурхонида тўкинчилик давом этиши учун барча чоралар кўриляпти. Жойларда масъул раҳбарлар бозорларда, дўконлар ва дорихоналарда бўлиб, нарх-наво кескин ошган-ошмаганлиги ва заҳиралар шакллантирилганлиги билан танишмоқдалар.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати И.Қудратов, Боёвут туман адлия бўлими бошлиғи Ж.Шомирзаев ҳамда туман ташкилотлари раҳбарлари билан бирга Боёвут тумани Деҳқон бозорида бўлиб,  озиқ-овқат расталарида Шунингдек, туман марказида жойлашган  савдо дўконлари, дорихоналарда карантин шароитида  нарх-навонинг сунъий оширилган-оширилмаганлиги юзасидан мониторинг ўтказилдилар.
-        Кузатув натижасида озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори-дармон, антисептик воситаларга нархларнинг сунъий равишда оширилиши кузатилмади. Тадбиркорларга вазият юзасидан тегишли тушинтиришлар берилди. Шунингдек, туман шифохонасидаги коронавирус билан оғриган беморларни қабул қилиш учун тайёргарлик ҳолатлари юзасидан танишиб чиқилди ва  тавсиялар берилди, - дейди туман адлия бўлими бошлиғи Ж.Шомирзаев.
Айтиш жоизки, бундай  назорат  вилоятнинг барча ҳудудларида олиб борилмоқда.