Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

20

Сирдарё вилояти адлия бошқармаси томонидан бўш иш ўринларига ишга кириш учун ўтказиладиган танлов.


Сирдарё вилояти адлия бошқармаси қуйидаги бўш иш ўринларига ишга кириш учун 2019 йил 24 октябрь куни соат 14-00да Сирдарё вилоят адлия бошқармаси биносида бўлиб ўтадиган танловда иштирок этишга таклиф этади!

1. Гулистон шаҳар адлия бўлими бош маслаҳатчиси – 1 нафар;

2. Гулистон шаҳар 1-сон давлат нотариал идораси нотариуси ёрдамчиси – 1 нафар;

3. Гулистон шаҳар 2-сон давлат нотариал идораси нотариуси ёрдамчиси – 1 нафар;

4. Гулистон шаҳар 6-сон давлат нотариал идораси нотариуси ёрдамчиси – 1 нафар;

5. Боёвут туман 2-сон давлат нотариал идораси нотариуси ёрдамчиси – 1 нафар;

6. Ширин шаҳар давлат нотариал идораси нотариуси котиби – 1 нафар;

7. Нотариус стажёри – 1 нафар.

 

Адлия бўлими бош маслаҳатчиси лавозимига қўйиладиган талаб: олий юридик маълумотга эга бўлган Ўзбекистон фуқароси.

Давлат нотариал идораси нотариуси стажёри лавозимига қўйиладиган талаб: олий юридик маълумотга ҳамда мутахассислик бўйича камида бир йиллик иш стажига эга бўлган Ўзбекистон фуқароси.

Давлат нотариал идораси нотариуси ёрдамчиси лавозимига қўйиладиган талаб: юридик маълумотга эга бўлган Ўзбекистон фуқароси.

Давлат нотариал идораси нотариуси котиби лавозимига қўйиладиган талаб: ўрта махсус маълумотга эга бўлган Ўзбекистон фуқароси.

 

Эслатма: Нотариус ёрдамчисига махсус унвонлар – мансаб даражалари берилади.

Мазкур танловда қатнашиш истагини билдирган номзодлар Сирдарё вилояти адлия бошқармаси Кадрлар бўлимига мурожаат этишлари мумкин.

Тел: 0 (367) 226-07-20