Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

09

САЙЛОВ ҚОНУНЧИЛИГИ ТАРҒИБ ҚИЛИНМОҚДА


O`zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши Аёлларнинг Сиёсий фаоллиги, жамиятдаги ўрни ва мавқеини ошириш бўлими Сирдарё вилоят адлия бошқармаси билан ҳамкорликда Гулистон шаҳридаги “Chehra palaсe” меҳмонхонасининг мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Сайлов Кодекси мазмун-моҳиятини тарғиб қилиш, партия Сайловолди платформасининг тарғиботига бағишланган “Менинг сайлов ҳуқуқим ” мавзуида семинар–тренинг ташкил қилинди.
         Унда Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгаши депутатлари, O`zLiDeP вилоят, туман, шаҳар Кенгаши раисларининг Аёллар масалалари бўйича ўринбосарлари, вилоят адлия бошқармаси ходимлари, тадбиркорлар, депутат бўлиш истагидаги аёллар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Вилоят адлия бошқармасининг Ҳуқуқий экспертиза ва юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи Даврон Бурҳонов Ўзбекистон Республикаси Сайлов Кодекси мазмун-моҳиятини иштирокчиларга батафсил тушунтириб берди. Иштирокчиларга сайлов қонунчилиги юзасидан тайёрланган флаерлар тарқатилди.

Шундан сўнг адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими бошлиғи  Зебо Ҳайдарова “Демократик жамиятда сайловларнинг ўзига хос жиҳатлари” мавзусида маъруза қилди.

Маърузалардан сўнг маҳаллий Кенгаш депутатлари Покиза Аҳмеджанова, Манзура Дадаева, Гулистон шаҳар Кенгаши аппарат раҳбари Лола Кенжаева ва бошқалар қизғин мунозараларда  қатнашиб,  жорий йилнинг 22 декабрь куни  бўлиб ўтадиган сайловларда хотин-қизларнинг фаол иштирокини таъминлаш, депутат ва депутатнинг вазифалари борасидаги фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашдилар.

-        Шунингдек, 2019 йилги сайловларда хотин-қизлар томонидан номзод кўрсатилиши 50 фоизгача етказилиши мумкин.Президентимиз Шавкат Мирзиёев, ҳозирги кунда ҳар бир хотин-қиз демократик жараёнларнинг кузатувчиси эмас, балки, фаол ва ташаббускор иштирокчиси бўлмоғи шарт, деб таъкидлаган эди. Бу юксак ишонч хотин-қизларга жуда катта руҳ бағишлаб, уларнинг фаоллиги ошишига туртки бўлди, десак муболаға бўлмайди,-деди партия вилоят Кенгаши Аёллар қаноти раҳбари Сабоҳат Бабаева.  

  Семинар-тренингда иштирокчилар уч гуруҳга бўлинган ҳолда олган билим ва кўникмаларини амалий жараёнда мустаҳкамлаб, ўз тақдимотларини ўтказишди.
Тадбирда Гулистон шаҳри, Боёвут ва Сирдарё туманларидан келган вакиллар  фаолликларини намойиш этишди.