Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

08

САЙЛОВОЛДИ ТАРҒИБОТ АВЖИДА


Сирдарё вилоятининг барча ҳудудларида жорий йилнинг 22 декабрь куни бўлиб ўтадиган сайловлар олдидан тарғибот ишлари қизғин бормоқда.

Куни кеча   Гулистон давлат университетида  қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи сайлов округи, вилоят ва шаҳар кенгашлари депутатлигига сайлов ўтказувчи сайлов округлари, участка сайлов комиссиялари раислари, ўринбосарлари ва котиблари иштирокида семинар-тренинг  ташкил этилди.   

Ушбу машғулотларда Тошкент давлат юридик университети профессори Э.Қодиров ҳамда Гулистон шаҳар адлия бўлими бошлиғи Н.Қаршибоев   иштирокчиларга  меъёрий ҳуқуқий ҳужжатлар, яъни қабул қилинган низомлар асосида иш олиб боришда сайлов баённомалари тузилиши бўйича тушунчалар бердилар.

 Амалий жараённи ташкил этишда сайлов комиссияси аъзоларининг вазифалари ўрганилиб, тренингда  яна бир бор билим даражалари синаб кўрилди.