Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

17

АДЛИЯ БОШҚАРМАСИ БОШЛИҒИНИНГ ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШУВИ


2016 йил 14 сентябрь - Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонуни қабул қилинган кун. Ёшларимиз ҳаётида муҳим аҳамиятга эга бўлган ушбу кунни муносиб нишонлаш, ёшлар орасида қонуннинг мазмун-моҳиятини кенг тарғиб қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Ёшлар Иттифоқи вилоят Кенгаши билан ҳамкорликда Гулистон давлат университетининг фаоллар залида вилоят адлия бошқармаси бошлиғи ва ёшлар  учрашуви ўтказилди.
-        Бугун мамлакатимиз ёшлари томонидан эришилаётган улкан ютуқлар замирида истиқлолнинг илк йилларидан бошлаб ёшлар тарбияси, таълими, умуман, кадрлар тайёрлаш тизимига алоҳида эътибор қаратилгани мужассам. Мамлакатимизда ёшларга берилаётган эътибор, уларга давлат томонидан кўрсатилаётган ғамхўрлик миқёси йилдан-йилга кенгайиб бормоқда.
Истиқлол йилларида давлатимиз томонидан ёшлар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган, баркамол авлод камолоти учун хизмат қилувчи ҳуқуқий асосларни яратиш борасида ҳам салмоқли натижалар қўлга киритилди, - деди талабалар билан учрашув чоғида вилоят адлия бошқармаси бошлиғи Жамшидхон Нуритдинов. -  Хусусан, ўтган йиллар давомида ёшларга оид ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи 20 дан ортиқ қонун, мамлакатимиз Президентининг 30 дан ортиқ фармон ва қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг 100 га яқин қарорлари қабул қилинди. Айниқса, 2016 йил 14 сентябрда қабул қилинган янги таҳрирдаги “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги қонун ёшларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш ҳамда амалга оширишда мустаҳкам ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади. Ушбу қонун бугунги давр талабларига мос равишда ҳар томонлама баркамол, мустақил фикрлайдиган, мамлакатимиз истиқболи учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир, ташаббускор, халқ манфаати йўлида бор салоҳиятини сафарбар қиладиган, шижоатли ёшларни тарбиялаш, уларнинг интеллектуал ва ижодий салоҳиятини рўёбга чиқариш учун мустаҳкам ҳуқуқий пойдевор яратди.

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси демократик давлат қуриш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш борасидаги ислоҳотларда ёшлар фаоллигини ошириш билан боғлиқ бир қатор янги ва муҳим вазифаларни белгилаб берганини алоҳида қайд этиш жоиз.

Учрашув самимий ва дўстона, савол-жавоблар тарзида ўтди, фикр-мулоҳазалар тингланди. Бундан кейин ҳам шундай учрашувларни тизимли ташкил этиш тўғрисида келишиб олинди.
Учрашув  “Сенатор ва ёшлар”, “Депутат ва ёшлар” каби тадбирлар билан давом этди.