Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

10

ГДУ ТАЛАБАЛАРИ УЧУН “ҲУҚУҚИЙ АХБОРОТ СОАТИ”


     Сирдарё вилоят адлия бошқармаси ҳамда Гулистон Давлат университети раҳбарияти томонидан имзоланган ҳамкорлик дастурига асосан, ҳар сешанба куни факультетларнинг турли босқичларида таҳсил олаётган талабалар учун  учинчи машғулот “Ҳуқуқий ахборот соати” деб белгиланган ва ушбу машғулотни вилоят адлия бошқармаси масъул ходимлари ўтади. Машғулотларда белгиланган ҳуқуқий мавзуда тушунтириш-тарғибот, савол-жавоб ўтказилади, фикр-мулоҳазалар тингланади.
Бу галги машғулот талабаларга Адлия вазирлигининг “Huquqiy axborot” телеграм каналига уланиш ва ундаги ахборотдан фойдаланиш,  билан бошланди. Талабаларга шунингдек, http://www.advice.uz га кириш ва керакли маълумотларни қандай  олиш йўллари ўргатилди. Қонунчиликка ўз таклифларини @qonunchilikbot ботига қандай юбориш кўрсатиб берилди. Шу ернинг ўзида талаба йигит-қизлар “Huquqiy axborot” телеграм каналига уланиб олишди.

-        Бу жуда осон ва қулай экан, - дейди ижтимоий-иқтисодий факультетнинг 1-босқич талабаси А. Ўрозбоев. – Энг муҳими, таълимга тегишли барча маълумотларни http://www.advice.uz сайтидан кўра олишимиз ва ўзимизни қизиқтирган саволларни ҳуқуқшуносга йўллаш имконияти мавжуд экан.

-        Машғулотда иштирок этиб, мен ҳам янги қонун ҳужжатлари, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи ушбу каналга уланиб олдим, айтиш жоизки, у бизнинг фаолиятимизда жуда қўл келади, - дейди “Юрт истиқболи” ННТ раҳбари Муқаддас Маликова.  

Шунингдек, талабаларга “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни мазмун-моҳият ҳақида батафсил маълумот берилди. Талабалар, шунингдек, адлия бошқармасининг яқин ҳамкори – “Юрт истиқболи” ННТ раҳбари Муқаддас Маликованинг одам савдоси жабрдийдаларига кўрсатилаётган ёрдам тўғрисидаги суҳбатини қизиқиб тингладилар.

Тадбир сўнгида университетнинг ёшлар билан ишлаш бўйича проректори Фахриддин Ниязов маърузачиларга ўз миннатдорчилигини билдирди.