Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

10

МЕҲНАТ МИГРАНТЛАРИ “HUQUQIY AXBOROT” ТЕЛЕГРАМ КАНАЛИГА УЛАНДИ


Cирдарё вилоят адлия бошқармаси Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими ҳамда “Юрт истиқболи” ННТ лар билан биргаликда Ташқи миграция агентлиги Сирдарё вилоят филиалида “Менинг ҳуқуқим” шиори остида меҳнат мигрантлари билан учрашдилар.
-         Миграцияга кетаётган юртдошларимизга Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташқи меҳнат миграция тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида ПҚ-3839-сон қарори, “Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва уларнинг оила аъзоларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чоралари тўғрисида” Президент Фармони мазмун-моҳиятини батафсил тушунтириб берилди, - дейди Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими бошлиғи Азизжон Мавлонов.

Миграцияга кетаётган аёллар ва эркакларга шунингдек, Адлия вазирлигининг “Huquqiy axborot” телеграм каналига қандай уланиш, http://www.advice.uz га кириш ва керакли маълумотларни қандай  олиш йўллари ўргатилди.  Одам савдосига қарши курашиш мавзусида тайёрланган буклетлар тарқатилди.

- Ҳамкор ташкилотлар билан ушбу акцияни сентябрь ойи давомида ҳар жума кунлари ўтказишни келишиб олдик, - дейди Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими бошлиғи З.Ҳайдарова.