Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

10

ГРАНТ ТАНЛОВИ ҒОЛИБЛАРИГА СЕРТИФИКАТЛАР ТОПШИРИЛДИ


Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институтининг Сирдарё вилоят бўлими фаоллар залида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат Фондининг буй ил эълон қилинган 2-нчи ва 3-нчи танловлари ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилди.

-Бу йил 5 та нодавлат нотижорат ташкилоти ва битта ОАВ грант соғибига айландилар, - дейди ННТ ассоциацияси вилоят бўлими раҳбари Шавкат Мамараҳимов.

Ғолиблар сафида Республика Маънавият ва маърифат маркази Сирдарё вилоят бўлими, Ўзбекистон ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш марказининг Сирдарё вилоят бўлинмаси, Ўзбекистон Қизил ярим ой жамияти Гулистон туман бўлими, Ўзбекистон “ВЕТЕРАН” жангчи фахрий ва ногиронлари бирлашмаси вилоят бўлими, Гулистон шаҳар “Аҳиллик” МФЙ ҳамда “Ширин садоси” газетаси таҳририяти бор.
Тадбирда вилоят адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари Сафарбой Тоғаев иштирок этди ва давлатимиз томонидан ННтларни қўллаб-қувватлаш бўйича олиб борилаётган ижобий ишлар, ННТларга тегишли қонунчиликнинг такомиллаштирилаётганлиги, уцларга яратилган шароитлар хусусида, шунингдек, Гулистон шаҳрида бу йил фаолиятини бошлаган “ ННТлар уйи” ҳақида гапириб берди.

-Умид қиламизки, ушбу грантлар жамиятимиз аъзолари учун фойдали бўлган эзгу ишларни амалга оширишга сарфланади, - деди С.Тоғаев ўз сўзида.

Сўнгра грант соҳибларига сертификатлар топширилди.