Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

09

ОҚОЛТИНДА ҲУҚУҚИЙ АХБОРОТ КУНИ ЎТКАЗИЛДИ


Оқолтин тумани адлия бўлими бошлиғи Т.Каримов ва «Умид ишонч ҳимоя» адвокатлик бюроси адвокати Б.Қурбонов, ҳамда тегишли ташкилотларнинг мутасадди раҳбарлари билан биргаликда  Андижон маҳалласида жойлашган 7-сон умумтаълим мактаби биносида маҳалла фуқаролари иштирокида “Ҳуқуқий ахборот куни”  ўтказилди.

Тадбир аввалида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 август кунидаги ПФ-5780-сонли “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатларини кучайтириш, тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларни ташкил қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар, шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг молиявий ресурслар ва ишлаб чиқариш инфратузилмасидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш тўғрисида”ги Фармони  ва “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (ЎРҚ–552-сон, 13.08.2019 й.) мазмун-моҳияти ва аҳамияти бўйича фуқароларга тўлиқ ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Бундан ташқари, фуқаролар томонидан берилган 10 ортиқ оғзаки мурожаатларга тингланиб, тўлиқ ҳуқуқий тушунтиришлар ва маслаҳатлар берилди.

-        Тадбир иштирокчиларига Адлия вазирлигининг янги қонун ҳужжатлари, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи “Huquqiy axborot” телеграм каналига уланиш тарғиб этилди. Ҳамда каналнинг функциялари, канал орқали саволлар йўллаш, ҳуқуқшунос маслаҳати учун: www.advice.uz, қонунчиликка таклифлар учун: @qonunchilikbot идан фойдаланиш мумкинлиги тушунтирилди, - дея хабар берди туман адлия бўлими бошлиғи Турсунбой Каримов.