Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

16

МЕНИНГ МАҲАЛЛАМДА ЖИНОЯТ СОДИР БЎЛМАСЛИГИ КЕРАК!


Ушбу шиор остида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январдаги ПФ-5618-сон "Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида"ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Сайхунобод тумани адлия бўлими туман хотин-қизлар қўмитаси, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш бўйича фаолиятини мувофиқлаштирувчи   туман Кенгаши, туман давлат хизматлари маркази билан ҳамкорликда  тумандаги "Турон" ва "Гулбулоқ" маҳалла фуқаролар йиғинлари аҳолиси ўртасида   манзилли тарғибот-ташвиқот ишлари амалга оширилди.

Маҳаллаларда тинчликни таъминлаш, жиноят ва ҳуқуқбузарликлар содир этилмаслиги учун  жамоатчилик назоратини кучайтириш кераклигини ҳақида тушунтириш ишлари олиб борилиб, адлия бўлими бошлиғи Н.Тагиров  томонидан  ҳуқуқий мавзудаги буклетлар тарқатилди.  Шунингдек, йиғилишда Ўзбекистон Республикасининг  "Экстремизмга қарши курашиш тўғрисида"ги, "Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида"ги Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 майдаги ПФ-5729-сон "Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони мазмун-моҳияти ҳақида ҳуқуқий тушунчалар берилди.     

Тадбир давомида шу йил декабрь ойида бўлиб ўтадиган сайловлар    муносабати билан аҳолига янги қабул қилинган "Сайлов Кодекси" мазмун-моҳияти, сайлов ўтказилиши тартиби тушунтирилди.                                                                                                                                                    Иштирокчилар шунингдек, туман ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси  Ў.Бурхонованинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги ПФ-5325-сон "Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони ҳамда аёллар орасида жиноятчиликни камайтириш, оилавий ажримларнинг олдини олиш юзасидан маърузасини тингладилар.   

          Йиғилишда иштирок этган туман давлат хизматлари маркази  бошлиғи Шерзод Умаров Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 461-сонли қарори асосида ўзбошимчалик билан қурилган иморатларни давлат рўйхатига олиш учун фуқаролардан аризалар топширилганлиги, лекин бугунги кунда тўловлар ўтказилмаганлиги сабабли ушбу аризалар ижросини топмаганлигини маълум қилди.

         Тадбир сўнггида аҳолини қизиқтирган масалалар юзасидан савол-жавоблар ўтказилди.