Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

12

ГУЛИСТОНДА “ННТЛАР УЙИ” ОЧИЛДИ


Мамлакатимизда нодавлат нотижорат ташкилотларига тобора эътибор кучайиб бормоқда. Давлатимизнинг демократияга йўналтирилган сиёсати жамиятда нодавлат нотижорат ташкилотларининг роли ва аҳамияти ошишига имкон яратяпти.
Мамлакатимизда нодавлат нотижорат ташкилотларига тобора эътибор кучайиб бормоқда. Давлатимизнинг демократияга йўналтирилган сиёсати жамиятда нодавлат нотижорат ташкилотларининг роли ва аҳамияти ошишига имкон яратяпти.
Бугун Сирдарё вилояти ҳокимлиги Сирдарё вилояти адлия бошқармаси  билан ҳамкорликда ўтказилган, “Нодавлат нотижорат ташкилотлари уйи”ни очилишига бағишланган расмий тадбирда вилоят ҳокимлиги, вилоят хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари ассоцияацияси вилоят бўлими ҳамда вилоятдаги нодавлат нотижорат ташкилотлари, шу жумладан, қозоқ, қирғиз, рус, корейс ва озарбайжон миллий маданий марказлари вакиллари иштирок этишди.
Маросимда Сирдарё вилояти ҳокимининг ўринбосари И.Муминов ва Сирдарё вилояти адлия бошқармаси бошлиғи Ж.Нуритдиновлар маъруза қилдилар.
-        Мамлакатимизда нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг самарадорлигини оширишга қаратилган 200 дан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинди, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш учун зарур институционал база яратилди, - деди вилоят адлия бошқармаси бошлиғи Ж.М.Нуритдинов ўз сўзида. - Бугунги кунда республикамизда 9200 дан, вилоятимизда 545 дан зиёд нодавлат нотижорат ташкилоти фаолият юритмоқда. Улар жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини, демократик қадриятларни ҳимоя қилишда, ижтимоий, маданий ва маърифий мақсадларга эришишда муҳим роль ўйнамоқда. Бугунги тадбир давлатимиз томонидан ННТларнинг эзгу фаолиятини муносиб баҳоланаётганлигининг исботидир.
Шунингдек, тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фондининг грант ғолибларини тақдирлаш маросими ҳам ўтказилди.   Вилоятда фаолият юритаётган “Ўзбек жанг санъати” Федерацияси, “Маърифатпарвар” жамияти, “Нуроний устоз” кенгаши, “Азизбек” кураш соғломлаштириш клуби раҳбарлари эсдалик совғалари билан тақдирландилар.