Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

24

МУРАББИЙЛАРНИНГ ҲУҚУҚИЙ БИЛИМИ ОШИРИЛДИ


Оқолтин туман адлия бўлими ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январдаги "Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида"ги ПФ -5618 - сонли Фармони ижросини таъминлаш, давлат хизматчиларининг ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириб бориш, уларда коррупция ва бошқа ҳуқубузарликларга нисбатан муросасизлик муносабатини шакллантириш мақсадида,  Оқолтин тумани  Болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг маъмурий биносида туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими ҳамда БЎСМ ишчи-ходимлари учун бепул ҳуқуқий маслаҳат кусрлари ташкил этилди.
Тингловчилар  "Конституция-эркинлик, адолат ва тенгликнинг мустаҳкам хуқуқий пойдевори", "Коррупция-тараққиётига таҳдид" мавзуларида, Ўзбекистон Республикаси "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Қонунининг аҳамияти ва мохияти ҳақида маърузалар тингладилар. Курс сўнггида ходимларнинг хуқуқий маданияти даражасини аниқлаш ҳамда уларнинг хуқуқий билимларини ошириш мақсадида   ҳуқуқий тест ўтказилиб,  натижалари таҳлил қилинди.
Бундан ташқари “advice.uz” янги ҳуқуқий ахборот портали тарғибот қилинди ҳамда коррупцияга қарши курашиш мавзусида   буклет ва флаерлар тарқатилди.