Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

19

МАҲАЛЛАЛАРНИНГ ЯНГИ САЙЛАНГАН ОҚСОҚОЛЛАРИНИНГ ҲУҚУҚИЙ БИЛИМЛАРИ ОШИРИЛМОҚДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январь куни қабул қилинган ПФ 5618-сон “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни шакллантириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармони ижроси юзасидан Сирдарё вилоятида янги сайланган фуқаролар йиғинлари раислари учун малака ошириш курслари ташкил этилди.
-        Айтиш жоизки, малака ошириш курсида маърузачилар томонидан ўқитишнинг интерактив усуллари ва видеодарслардан самарали фойдаланилди, - дейди маҳалла фаоллари малакасини  ошириш маркази раҳбари Комилжон Ҳайитбоев.
         Машғулотларда вилоят адлия бошқармаси масъул ходимлари ҳам иштирок этиб, ҳуқуқий мавзуларда маърузалар қилдилар.
-        Тингловчилар учун “Аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтиришнинг долзарб масалалари” мавзусида маъруза қилиб, Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги ҳамда “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги  Қонунларининг мазмун-моҳиятини батафсил тушунтирилди, - дейди вилоят адлия бошқармаси Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими бошлиғи Азизжон Мавлонов.
Маҳалла оқсоқоллари аҳоли томонидан сайланган вакил сифатида уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ҳудудда тинчлик-осойишталик ва учун масъул, ҳокимият билан аҳоли ўртасида кўприк вазифасини бажариш каби муҳим вазифани бажаради, шу боисдан ҳам уларнинг ҳуқуқий билимини ошириш бугунги кун учун жуда долзарб мавзу.
-        Маҳалла йиғинлари раисларига ҳуқуқий билимлар фаолиятларида асқотади, шу билан бирга уларга туман-шаҳар адлия бўлимлари билан мустаҳкам алоқа ўрнатиш тавсия қилинди, - дейди А.Мавлонов.