Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

19

Сирдарёда "Street law (кўча ҳуқуқи)" акцияси доирасида фуқароларга ҳуқуқий тушунтиришлар бериб, тарқатма материаллар тарқатилмоқда.


 Сирдарё вилоятида ҳам туман-шаҳар адлия бўлимлари масъул ходимлари барча гавжум жойларда – кўчаларда, бозор ва супермаркетларда бўлиб, "Street law (кўча ҳуқуқи)" акцияси доирасида фуқароларга ҳуқуқий тушунтиришлар бериб, тарқатма материаллар тарқатмоқдалар. 
Хусусан, Гулистон шаҳар адлия бўлими ходимлари томонидан акция доирасида  шаҳар  ҳудудларидаги савдо дўконларида харидорларга, коллежларда талабаларга, йўловчиларга  "Ҳар бир харид учун квитанция ёки чек берилиши лозим" ва "Йўл қоидаси - умр фойдаси", "Тамаки ҳамда алкоголь соғлиқ учун зарар"лари ҳақида тушунтиришлар олиб борилиб,  флаерлар  тарқатилди. Шунингдек, фуқароларга ушбу олиб борилаётган тадбир мақсади хақида тушунчалар берилди.
Ховос ва Боёвут, Оқолтин туманларида ҳам фуқаролар бу борада тарқатма материаллар ҳамда оғзаки суҳбат орқали ҳуқуқий тушунчалар олдилар.