Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

19

ДАВЛАТ ГРАНТЛАРИ АЖРАТИШ УЧУН ЯНГИ ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ


Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Сирдарё вилоят филиали фаоллар залида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди томонидан эълон қилинган “Соғлом турмуш тарзини қарор топтиришда фуқаролик жамияти институтларининг фаоллигини ошириш” мавзусида Давлат грантлари ажратиш учун танлов тўғрисидаги маълумотларни нодавлат нотижорат ташкилотлари эътиборига етказиш мақсадида Сирдарё вилоят ҳокимининг ўринбосари И.Муминов раҳбарлигида йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда Сирдарё вилоят адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари С.Тоғаев ҳамда Нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси Сирдарё вилоят бўлинмаси раҳбари Ш.Мамараҳимовлар маъруза билан иштирок этишди.
Йиғилиш давомида нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан берилган саволларга вилоят ҳокимлиги, адлия бошқармаси ҳамда ассоциация ходимлари томонидан тегишли тушунтиришлар берилди. Йиғилиш қизғин савол жавоблар асосида ўтди.