Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

23

АДЛИЯ БОШҚАРМАСИДА ШОИР БИЛАН УЧРАШУВ


Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 1 майдаги 141-ум-сон буйруғига кўра мамлакат бўйлаб адлия тизимида ўтказилаётган “Ҳуқуқий маданият ва одоб-ахлоқ ойлиги” доирасида Сирдарё вилоят адлия бошқармасида шоир Ҳаёт Шодмон билан учрашув ташкил этилди.
Ҳаёт Шодмон юртимизда ўзининг халқона оҳангда ёзилган шеърлари билан танилган шоир. Унинг зомин-сурхон шевасида ёзилган 300 дан зиёд шеърлари Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Маҳмуд Намозов ва “Сурхон”гуруҳи, Ҳосила Раҳимова ва Наргиза Азимовалар томонидан қўшиқ қилиб куйланган.

Учрашувда шоир иштирокчиларга маънавиятнинг илдизи авваломбор оиладан бошланиши, бешикдаги болага айтилган алладан бошланиши ҳақида сўзлаб берди.

-        Элимизнинг қадимий урф-анъаналарининг барчаси маънавият оасослари, ҳар бирида олам-олам маъно-мазмун бор, - деди шоир ўз сўзида.

     Иштирокчилар шоирнинг Ватанга, онага, фарзандга, ёрга  бўлган пок ва илоҳий муҳаббат тўлиб тошган шеърларини завқ билан тингладилар.

  -Учрашув бизда катта таассурот қолдирди, - дейди бошқарманинг молия бўлими ходими Лилия Сейтумарова. – Айниқса, халқона оҳангда айтилган шеърлар киши кўнглининг тубида мудраб ётган туйғуларни уйғотиб юборганини ҳис қилдим. Яна бир бор шу ватанда яшаётганимдан ва шу халқнинг бир бўлаги эканимдан фахрланиб кетдим.