Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

21

“ЁШЛАР ВА ҚОНУН” ТАНЛОВИНИНГ ТУМАН БОСҚИЧИ ЎТКАЗИЛДИ


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январдаги ПФ-5618 сон "Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида"ги Фармони ижросини таьминлаш мақсадида адлия органлари томонидан ҳамкор ташкилотлар, Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи ҳудудий Кенгашлари ҳамда халқ таълими ва  касб-ҳунар таълими бошқармалари билан жойларда ёшларнинг ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятини шакллантиришга омил бўлиб хизмат қиладиган танловлар ва тадбирлар ташкиллаштирилмоқда.
Хусусан, жойларда ўтаётган “Ёшлар ва қонун” танловининг туман-шаҳар босқичлари бевосита адлия бўлимлари бошлиқлари раислигида, адолатли, шаффоф ўтказилиши таъминланмоқда.

  Сайхунобод тумани адлия бўлими,  "Ёшлар Иттифоқи" туман Кенгаши, туман жиноят ҳамда маьмурий судларидан ташкил топган нуфузли ҳакамлар ҳайъати томонидан тумандаги мактаб ўқувчилари ҳамда коллеж талабалари ўртасида   танловнинг туман босқичи юқори савияда ўтказилиши таъминланди. Танлов натижаларига кўра 48 балл билан Мустақиллик МФЙдаги 27-сонли мактаб уўқувчилари ғолиблик шоҳсупасига муносиб деб топилди ва танловнинг вилоят босқичига йўлланма олди.

-Ёш йигит-қизларимиз, ўқувчиларимизнинг қонунчиликка бунчалик қизиқишлари, айниқса, “Нима тўғрию нима эгри?” саволига ҳаётдан реал жавоблар топишга интилишлари бизни жуда қувонтирди, - дейди туман адлия бўлими бошлиғи Наиль Тагиров. – Ёшларимиз қонунчиликни яхши билса ва ҳурмат қилса, демак, жамиятимиз тўғри йўлдагн кетяпти ва келгусида албатта, ҳуқуқий-демократик жамият қуришга эришамиз.