Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

21

ОДАМ САВДОСИГА ҚАРШИ БИРГА КУРАШАМИЗ!


Янгиер шаҳар адлия бўлими томонидан шаҳар ташкилот ва муассасаларида “Одам савдоси-давр муаммоси”мавзусида давра суҳбатлари ўтказилмоқда.
Худди шундай тадбирлардан бири жорий йилнинг 21 май куни шаҳардаги 9-сонли умумтаълим мактабида бўлиб ўтди. Унда  прокуратура, ИИБ, халқ таълими ходимлари ва психологлар,  ўқувчилар  ва маҳалладан уюшмаган ёшлар иштирок этишди.   Тадбирда шаҳар адлия бўлими бошлиғи Ихтиёр Қаюмов  "Одам савдоси - давр муаммоси" мавзусида маъруза қилди, ёшларга одам савдоси ва юртимизда унга қарши курашиш борасида олиб борилаётган амалий ишлар, бу борадаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида батафсил тушунчалар берди.