Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

13

ШИРИНДА “ҲУҚУҚИЙ САВОДХОНЛИК КУНИ” ЎТКАЗИЛДИ


Бугун Ширин энергетика ва маиший хизмат касб-ҳунар коллежида     “15 май - Халқаро оила куни” муносабати билан Ширин шаҳар ҳокимлиги, “Оила” маркази, шаҳар адлия бўлими ҳамда Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Ширин шаҳар Кенгаши   ҳамкорликда  ёшлар ҳамда ёш оила вакиллари иштирокида “Оила - жамиятнинг асосий бўғини” мавзусида ҳуқуқий саводхонлик тадбири ўтказилди.
Мазкур тадбирда шаҳар адлия бўлими бошлиғи Ш.Норқулов томонидан оила қуриш остонасида турган ёшларга ҳамда ёш оилаларга жамиятимизда оиланинг тутган ўрни ва роли, бу борада мамлакатимизда амалга оширилган муҳим ислоҳотлар, оилавий муносабатларни тартибга солишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, оила қуришда репродуктив саломатлик ва тиббий кўрикнинг аҳамияти, никоҳ қурган шахсларни Оила кодексида белгилаган ҳуқуқ ва мажбуриятлари, уларнинг мулкий муносабатлари ҳақида батафсил тушунчалар берди.  Тадбир савол-жавобларга бой бўлди.