Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

23

ФУРСАТ ОЗ ҚОЛДИ. УЙ-ЖОЙИНГИЗНИ РАСМИЙЛАШТИРДИНГИЗМИ?


Ховос туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси Исматилло Сафаров   Ховос тумани Гулбаҳор МФЙ  ҳудудида жойлашган "Абу-Ҳанифа" жомеь –масжидида  имом-хатиби Абдурауф Ёрбеков, Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Ховос туман бўлими бош юрист-консульти Т.Турғунов Гулбаҳор МФЙ котиби  Г.Турдибеков ва профилактика инспекторлари билан  масжидга келган фуқаролар билан   давра суҳбати ўтказишди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳамда ўзбошимчалик билан қурилган турар-жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эьтироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акциясини ўтказиш тўғрисида"ги 2018 йил 20 апрелда қабул қилинган ПФ-5422- сон Фармони ва унинг ижроси юзасидан қабул қилинган Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 21-июндаги 461-сон карор ижроси бўйича фуқароларга тушунтиришлар берилди.
Шунингдек,  акциянинг якунлаб қолгани, бу борада имтиёз ва имкониятлардан ўз вақтида фойдаланиш лозимлиги ҳақида тушунтирилиб, фуқароларнинг саволларига батафсил жавоблар берилди.

-Фуқароларга ўзбошимчалик билан қурилган турар-жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эьтироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акцияси бўйича тумандаги барча маҳаллалар, ташкилот ва корхоналар, кўчама-кўча юриб, манзилли тарғибот олиб боряпмиз, - дейди И.Сафаров. – Бу галги тадбиримиз туман имом-хатибининг таклифига кўра масжидда бўлиб ўтди. Фуқаролар ҳуқуқий тарғибот тадбиримизни қизиқиш билан кутиб олишди, иншоотларни расмийлаштириш тартиби тўғрисида саволлар беришди.