Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

23

АКЦИЯ ТУГАШИГА САНОҚЛИ КУНЛАР ҚОЛДИ


Бугун Сайхунобод тумани ҳокимлиги мажлислар залида бўлиб ўтган йиғилишда   туман адлия бўлими бошлиғи Наиль Тагиров   давлат органлари ва ташкилотларнинг туман тузилмалари раҳбарлари ва МФЙ раисларига ҳафта давомида қабул қилинган янги норматив ҳуқуқий ҳужжатлар бўйича маълумот берди.
Шунингдек, бугуннинг энг долзарб мавзуларидан бири - Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳамда ўзбошимчалик билан қурилган турар -жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эьтироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акциясини ўтказиш тўғрисида"ги 2018 йил 20 апрелдаги ПФ-5421-сонли Фармони ва унинг ижроси юзасидан қабул қилинган Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 21-июндаги 461-сон қарори ижроси бўйича таҳлилий-танқидий маьруза қилинди.
-        Мисол учун, туманда 2019 йил бошидан  шу кунгача ўзбошимчалик билан қурилган турар -жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эьтироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акцияси юзасидан 30 тадан кўпроқ учрашув, манзилли ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ўтказилди. Аммо, шунга қарамасдан, туман ҳудудида ўзбошимчалик билан қурилган бино ва уй-жойларини расмийлаштирмаган 880 нафар  фуқаро бор. Акция тугашига саноқли кунлар қолганига қарамасдан фуқароларнинг ушбу имкониятдан фойдаланишга шошилмаётганлиги, “пул топганда расмийлаштираман” дея боқибеғамлик қилишаётгани кишини ташвишга солади, - деди Н.Тагиров ўз сўзида.

Йиғилишда шунингдек, Сайхунобод туман давлат хизмат маркази бошлиғи Воҳид Умрзоқов ҳам ушбу йўналишда амалга оширилаётган ишлар ҳақида ахборот берди. Марказ раҳбарининг сўзларига кўра, уй-жойини расмийлаштирмаган фуқароларнинг хонадонларига ташриф буюриляпти ва расмийлаштириш тартиби ҳақида тушунчалар бериляпти.

-Шу бугун 100 нафарга яқин фуқаролардан аризалар қабул қилиб олинди, ушбу мурожаатларни бугуннинг ўзида тегишли ташкилотларга йўналтирилди, - дейди В.Умрзоқов. – Шундай тартибдаги 1 майгача давом этади.

Тадбирда  Сайхунобод туман ҳокимлиги томонидан   тумандаги масьул давлат ташкилотлари раҳбарларини  ҳудудларга бириктирилиб, ҳафтанинг охиригача қарор ижросини якунига етказиш тўғрисида топшириқлар берилди.