Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

20

ҲАМКОРЛИКДАГИ ҲУҚУҚИЙ ТАРҒИБОТ ТАДБИРИ


Сардоба туман адлия бўлими бошлиғи Гуломжон Абсаламов ва туман “Оила” маркази раҳбари Дилшода Мўминова  билан биргаликда тумандаги Наврўз  маҳалласи ҳудудидаги  12- сонли  умумтаълим  мактаби биносида   Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019  йил 9 январдаги "Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида" ги  ПФ-5618- сонли Фармони  ижроси юзасидан ҳуқуқий тарғибот тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирда, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар  ҳамда  ўзбошимчалик билан қурилган турар -жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акциясини ўтказиш тўғрисида"ги  2018 йил 20 апрелдаги  ПФ-5421-сон  Фармони  ва  унинг ижроси юзасидан қабул қилинган  Вазирлар  Маҳкамасининг  2018 йил  21- июндаги  461-сон қарори юзасидан  кечиктириб  бўлмайдиган вазифалар ҳақида; “Одам савдоси - давр муаммоси” ва “Менинг маҳалламда жиноятчилик содир бўлмаслиги керак” мавзуларида, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг "Экстремизмга қарши курашиш тўғрисида"ги, “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунларини мазмун- моҳияти тушунтирилди.